«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:54
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

02 июл, 14:18 3 253 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди Давлат статистика қўмитаси 30 июнь куни Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 38 000 сўмдан 65 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (38 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 500 сўмдан 5 500 сўмгача (килограмм)

Картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди.

Пиёз 750 сўмдан 3 000 сўмгача (килограмм)

Пиёзнинг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (750 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 4 500 сўмгача (килограмм)

Сабзининг минимал нархи Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 500 сўм) кузатилди.

Тухум 5 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да қайд этилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).

Гуруч 4 500 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

Гуручнинг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 4 500 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)

Шакарнинг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да, Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар