«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:20
ЎЗO‘Z

Telegram видеоқўнғироқ функцияси ишга туширди

24 июн, 19:39 3 617 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Telegram видеоқўнғироқ функцияси ишга туширди Юртимизда кенг оммалашган Telegram кўп жиҳатдан рақобатчиларидан устун; унинг асосий камчилиги эса видео қўнғироқ функцияси йўқлигидир. Мазкур мессенжер асосчиси Павел Дуров ушбу опция ҳам иловага қўшилаётгани ҳақида аввалроқ айтган эди.

Ниҳоят, видео қўнғироқлар функцияси Telegram'да синов тариқасида фойдаланувчиларга тақдим этилди. Лекин у ҳозирча фақат iOS тизими учун ишлаб чиқилган Telegram клиентининг 6.3 рақамли бета-версиясида мавжуд.

Синаб кўришни истаган iPhone эгалари аввало мана бу ҳавола орқали TestFlight дастурини ўрнатиб олишлари лозим. Кейин эса келган таклифномадаги ҳавола ёрдамида Telegram 6.3 бета-версиясини ўрнатиб, ундаги дебаг-меню орқали уни фаоллаштириш зарур. Яъни, «шестерняча» белгиси устига кетма-кет 10 марта босиш керак. Кейин эса рўйхатнинг энг охиридаги «Experimental Feature» переключателини ёқсангиз, профиль менюсида «Видео қўнғироқ» тугмачаси пайдо бўлади.

pic.twitter.com/yZHBNNaoFg

— Shukhrat (@bankir2102) June 24, 2020

Таъкидлаб ўтиш муҳимки, видео қўнғироқни синаб кўришингиз учун нафақат сизда, балки суҳбатдошингизда ҳам мазкур функция фаоллаштирилган бўлиши лозим. Шундай экан, ушбу йўриқномани яқинларингизга улашинг ва улар билан Telegram'да видео суҳбат қилинг!

Мессенжернинг Android тизимидаги бета-версиясига ва барқарор клиентларига видео қўнғироқ опцияси қачон татбиқ этилиши ҳозирча номаълум.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 472
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар