«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 05:57
ЎЗO‘Z

«2 йиллик тақиқ бефойда бўлди» — Дуров Telegram Россияда блокдан чиқарилгани ҳақида

22 июн, 21:15 2 073 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«2 йиллик тақиқ бефойда бўлди» — Дуров Telegram Россияда блокдан чиқарилгани ҳақида Фото: Reuters
Telegram асосчиси ва раҳбари Павел Дуров Россияда Telegram`га қўйилган тақиқ олиб ташланганига муносабат билдирди.
Мессенжер Россияда 2018 йил апрелида блокланган, бунга компания ФХХга хабарларни шифрдан чиқариш бўйича маълумотни тақдим этишни рад этгани сабаб бўлган эди.

2 йилдан ортиқдан вақт давом этган тақиқ, Павел Дуровнинг сўзларига кўра, Россияда Telegram фойдаланувчилари сонини камайтира олмаган, аксинча юзерлар сони 2 баробарга ошган.

Дуров ўз муносабатида «Рақамли қаршилик» ҳаракатига алоҳида эътибор қаратган. Унинг айтишича, Telegram`дагилар ҳукумат сервисни блоклашидан аввалроқ шундай бўлишини тахмин қилган ва шу боис бунга тегишли тайёргарлик кўриб қўйилган бўлган: иловага ўзгарувчан прокси серверларда ишлаш, траффикни шифрлаш усуллари ва бошқа цензурага қарши қуроллар ўрнатилган эди.

«Бизга минглаб россиялик мутахассислар ёрдамга келди: улар Telegram фойдаланувчилари учун ўз проксиларини ишлаб чиққан ҳолда, «Рақамли қаршилик» номли марказлашмаган ҳаракатни вужудга келтирдилар.

Тақиқнинг биринчи ҳафтаси қийин кечганди, Россиядаги кўплаб фойдаланувчиларимиз тизимга уланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Улар Telegram`га кира олмаслиги учун Роскомнадзор миллионлаб IP-манзилларни қора рўйхатга киритди. Шундай бўлса-да, Рақамли қаршилик ҳаракати туфайли, 2018 йил майидан кейин Россияда Telegram`га кириш имконияти кенг миқёсда қайта пайдо бўлган эди.

Натижада, Telegram`нинг Россиядаги фойдаланувчилари сони камайгани йўқ, аксинча 2018 йилдан буён икки баробарга кўпайди. 2020 йил май ойида сервиснинг 400 миллион кишилик ойлик фаол юзерларнинг 30 миллиони тизимга Россиядан уланди. Бу шуни англатадики, Россиядаги фойдаланувчиларимиз сони ошиб бориши бошқа мамлакатларда бўлгани каби бир хил суръатда кечган.

Оддий қилиб айтганда, тақиқ иш бергани йўқ», – деб ёзади Павел Дуров шахсий каналида.
У икки ой олдин Роскомнадзорга янги раҳбар тайинланганини эслаб ўтиб, мессенжер ўтган ҳафта блокдан чиқарилганини олқишлаш кераклигини айтган.

«Умид қиламанки, бу шундай давом этади. Мободо тақиқ қайта тикланган тақдирда ҳам, фойдаланувчилар ҳеч қандай ўзгаришни сезишмайди, деб умид қиламиз», – таъкидлаган Telegram раҳбари.

Дуров эндиликда тизимнинг цензурага қарши ресурслари Telegram блокда қолаётган Эрон ва Хитойга йўналтирилишини маълум қилган.
«Россиядаги юзерларга мўлжалланган прокси серверларнинг админларини ўз саъй-ҳаракатларини энди мана шу мамлакатларга қаратишини сўраймиз.

Шунингдек, улар янги қийинчиликларга ҳам тайёр туришлари лозим, боиси дунёдаги сиёсий вазият тобора тахмин қилиб бўлмас тус олмоқда, олдинда яна кўпроқ ҳукуматлар асосий эътиборини махфийликка қаратган Telegram каби иловаларни блоклашга ҳаракат қилишлари мумкин», – деган у.

Павел Дуровнинг қайд этишича, ўтган ҳафта Россия расмийлари «ўт очишни тўхтатгани» билан, Рақамли қаршилик ҳаракати тўхтаб қолмайди.
«Ҳаракат эндигина бошланмоқда ва у глобал миқёсда ёйиляпти», – дея постини якунлаган Telegram асосчиси.

Мвнбв: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 64
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 56
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Бўлимлар