«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:37
ЎЗO‘Z

Кечки овқатга тановул қилиб бўлмайдиган 5 та маҳсулот

18 июн, 22:30 4 165 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кечки овқатга тановул қилиб бўлмайдиган 5 та маҳсулот Фото: «Depositphotos/belchonock»
Ортиқча вазндан халос бўлишни хоҳловчилар кечки таомномадан оқ нон, картошка пюреси, салат, ширин ҳўл ва қуруқ меваларни чиқариб ташлаши зарур, деди диетолог Ольга Деккер.

Унинг изоҳлашича, нон маҳсулотлари қонда глюкоза даражасини бирдан кўтариб юборади. Ортиқчасини организм «захирага» олиб қўяди, бу ортиқча вазн тўплашга олиб келади. Қорамтир ёрма ёки бутун дондан тайёрланган пишириқни оз миқдорда ейиш қад-қоматга зарар қилмайди.

Шунингдек, кечки овқатга картошка пюресини ейиш «қатъиян ман этилади». Ольга Деккер буни шундай изоҳлайди: «Унинг таркибида оқсил кам, бироқ углевод бисёр. У жуда тез сўрилади».

Енгил салат — диетологнинг рўйхатидаги энг кутилмаган маҳсулот.

«Кечки овқатдан саккиз-ўн соат ўтгач ўт пуфагида сафро йиғилади. Агар ичакда озуқа бўлса, унга ёрдам бериш учун сафро ажралади. Овқат бўлмаса, ўт пуфагида қолади. Агар оч қоринга ётсангиз (енгил салатдан сўнг шундай бўлади), эрталаб туриб қолган сафро билан уйғонасиз. Бу эса ўт пуфагида тош пайдо қилиши ҳеч гап эмас», — дея тушунтиради диетолог.

Шунингдек, ухлашга ётишдан олдин ширин меваларни ейиш тавсия этилмайди. 200-300 грамм узум, қовун, хурмо есангиз, тамом, бир кунлик меъёрни бажариб қўясиз. Экспертнинг таъкидлашича, бундай таом кунлик қабул қилиш керак бўлган егуликнинг 50 фоизини ташкил этади.

«Яна кечаси қуруқ мева истеъмол қилманг, — деб ёзади Ольга Деккер «Instagram»да. — Тўғри, улар фойдали, лекин углевод концентрацияси ўта юқори. Ўн дона олхўри қоқи — 50 грамм углевод. Бу 12 чой қошиқ шакар дегани».

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 64
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 136
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар