«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:46
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда қўл сиқиб сўрашиш пичоқбозликка олиб келди

03 июн, 13:47 4 038 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда қўл сиқиб сўрашиш пичоқбозликка олиб келди 2020 йилнинг 28 май кунига ўтар кечаси соат 03:00да 33 ёшли Р.Н. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинасида жияни, 22 ёшли У.Ш. ва танишлари, 26 ёшли П.Ш., 25 ёшли Ш.Қ. ва 26 ёшли И.С.ни яшаш уйига ташлаб кетиш учун Қашқадарё вилояти Косон тумани Обод кўчасида автомашинани тўхтатган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабаригакўра, Р.Н. улар билан хайрлашаётган вақтида, уларнинг ортидан ўзларига олдиндан таниш бўлган, 20 ёшли О.Д. бошқарувида бўлган “ВАЗ 2106” русумли автомашинасида ўзининг танишлари 22 ёшли И.Х., 21 ёшли О.Р., 19 ёшли Б.Н. ва 22 ёшли Д.Ф. билан бирга келиб, ўзаро бир-бирлари билан салом-алик қилаётган вақтида Ш.Қ. О.Д.нинг қўлини сиқиб кўришиб, ҳеч бир сабабсиз, биқин соҳасига бир мушти билан урганлиги сабабли, О.Д. ўз навбатида мушти билан Ш.Қ.нинг юз қисмига бир мушт уриб йиқитган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, йиқилган Ш.Қ.нинг таниши, маст ҳолатда бўлган И.С. Ш.Қ.ни уриб йиқитган О.Д.нинг маст ҳолатдаги таниши И.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, натижада И.Х. ёнида олиб юрган ошхона пичоғи билан И.С.нинг чап томон елка орқа соҳасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.

Натижада, И.С. тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юз берган вақтда шу ерда бўлган барча шахслар билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар