«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:25
ЎЗO‘Z

Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади

03 июн, 13:03 4 423 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади 30 май куни Г.Д. исмли аёл Юнусобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унга Ф. исмли бир аёл 5000 доллар эвазига туғишган опасини ўлдиришда ёрдам қилишини ёки шу ишни амалга оширадиган шахсни топишга кўмаклашишини сўраганини билдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 31 май соат 15:00 да Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ф. исмли аёлнинг ноқонуний қилмишларини фош этиш мақсадида унинг опаси (1967 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) Юнусободдаги уйидан туман ИИБнинг маъмурий биносига олиб келинган. Шундан сўнг Г.Д. қотиллик буюртмачиси бўлган аёлга қўнғироқ қилиб, иш бажарилганини ва пулларни олиб келишини сўраган.

Ўз опасини ўлдириш бўйича буюртма бажарилганлиги эвазига 5000 доллар миқдоридаги пул маблағлари ўрнига Ф. 2000 долларга тенг миқдоридаги тилла буюмларини берган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.га нисбатан (1969 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар