«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 16:16
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди

01 июн, 23:30 1 439 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва фуқаролар ўртасидаги келишмовчилик акс этган видеотасвир юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дўкон олдида ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида зиддият келиб чиққани, шу вақтда ходимлардан бири фуқарони куч билан тепганини кўриш мумкин. Вазирлик Косон туманида ИИБ ходими фуқарога нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатганини тасдиқлаган.

Воқеа 30 май, шанба куни соат 21:40 да Косон туманининг «Ниҳол» маҳалласидаги «Ниҳол Саид Барака» дўкони олдида ИИБ ходимлари аҳолининг карантин қоидаларига амал қилишини текшириш мақсадида ўтказаётган тунги рейд вақтида юз берган.

«Вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу маҳаллада яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказган», дейилади ИИВ хабарида.

ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Тадбир иштирокчиларининг ҳар бирининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъкидланган.

Ушбу ҳолат видеоси тарқалгач ижтимоий тармоқларда фуқарога куч ишлатган ходим Миллий гвардия хизматчиси экани айтилганди. Кейинроқ Миллий гвардия матбуот хизмати суриштирув ўтказиб, видеотасвирларда «қонун ҳимоясида туриб, ўзи эса қонунни бузаётган» деб иддао этилаётган ходим Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси эмаслиги аниқлангани ҳақида хабар берганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • ИИВ Чилонзорда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берган ҳолат бўйича маълумот берди 01 июн, 18:00
  • Бухоро шаҳрида карантин вақтида фаолият юритаётган кафе аниқланди 30 мая, 15:50
  • Олтинсойда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди (видео) 15 фев, 15:02
  • Фуқарога “соқолтой” деб мурожаат қилган ППХ ходимининг лавозими пасайтирилди (видео) 11 ноя, 07:02
  • Андижонда ички ишлар ходими уриб ўлдирилди 23 ноя, 08:30
  • ИИВ расмий баёноти: «Санъат Умаров ички ишлар тизимига тасодифан кириб қолган нопок ходим» 06 июл, 08:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • 141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди 04 июл, 15:05 111
  • Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман 04 июл, 14:38 211
  • Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи 04 июл, 14:17 170
  • Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди 04 июл, 13:55 159
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади 04 июл, 13:33 209
  • Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди 04 июл, 13:07 400
  • Аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатмаслик учун 15 млн. сўм талаб қилган шахс ушланди (фото, видео) 04 июл, 12:43 437
  • «Раҳбар ишдан бўшаганда, бор айбни у ўз зиммасига олиб кетаверади. Аммо у билан бирга ишлаганлар четда қолаверади» – Тошкент вилояти ҳокими 04 июл, 12:18 585
  • 19 июлга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати эълон қилинди 04 июл, 11:55 522
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9500га етди 04 июл, 11:35 502
  • Европа комиссияси Европа Иттифоқида коронавирусни даволовчи илк дорининг ишлатилишига рухсат берди 04 июл, 11:10 577
  • Ремдесивир — коронавирусга қарши асосий дори сифатида кўрилаётган препарат ҳақида нималар маълум? 04 июл, 10:46 620
  • Бўлимлар