«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 17:45
ЎЗO‘Z

Машҳур брендлар остида кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган шахс фош этилди

01 июн, 23:14 1 937 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Машҳур брендлар остида кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган шахс фош этилди Юртимизда тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва қулай рақобатдош муҳитни яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан ҳимояланиб, имкониятлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Аммо орамизда берилаётган имтиёзлар ва енгилликларга қарамай, ноқонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар ҳам йўқ эмас.

Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан карантин даврида ҳам белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга тушунтиришлар бериляпти.

Жумладан, 2020 йил 22 май куни Зангиота тумани, Қатортол ҳудуди, Ўратепа махалласи 1-тор рақамсиз уйда навбатдаги рейд тадбири ўтказилганда, фуқаро Э.Р. ҳеч қандай ҳужжатларсиз белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан “кир ювиш кукунлари қадоқлаш ва сотиш” фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ундан 8 турдаги, жами суммаси 47 430 000 сўмлик товар-моддий бойликлари ҳамда савдодан тушган 500 000 сўм савдо пуллари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Таъкидлаш жоиз, вилоятдаги турли савдо комплексларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганларнинг давлат рўйхатидан қай тартибда ўтишлари, юридик шахс ёки ЯТТ ташкил этишлари лозимлиги ҳақида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Шуни унутмаслик керакки, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида. Ноқонуний тарзда ўз бизнесини йўлга қўяётган уддабурон “тадбиркорлар” эса қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Карантин солиқ қарздорлигини бартараф этишга тўсиқ эмас 23 апр, 13:16
  • Бухорода инсон соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган сохта тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди 21 сен, 17:47
  • Назорат тадбирлари самара бермоқда 16 мая, 15:09
  • Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи 26 апр, 19:10
  • “Малика” савдо мажмуасида нима мақсадда назорат тадбири ўтказилганди? 15 ноя, 15:15
  • «Малика»​даги назорат тадбирида 7,8 минг дона телефон олиб қўйилди 14 ноя, 21:46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ва Александр Лукашенкони табриклади 04 июл, 17:08 0
  • 12та жамоалик Суперлига. Бу сизга маъқулми? 04 июл, 16:50 1
  • Нега Германияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари камлигига эпидемиолог аниқлик киритди 04 июл, 16:30 1
  • 30-ўлим. Оғир аҳволда шифохонага тушган бемор вафот этди 04 июл, 16:09 0
  • Путин Россия хорижлик ишчиларга эҳтиёж сезаётганлигини айтди 04 июл, 15:46 1
  • Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди 04 июл, 15:23 1
  • 141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди 04 июл, 15:05 111
  • Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман 04 июл, 14:38 212
  • Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи 04 июл, 14:17 170
  • Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди 04 июл, 13:55 160
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади 04 июл, 13:33 209
  • Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди 04 июл, 13:07 401
  • Бўлимлар