«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

Жастин Гэтжи: Биринчи навбатда Ҳабиб ва Порьени енгишни хоҳлайман

31 мая, 08:55 2 613 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жастин Гэтжи: Биринчи навбатда Ҳабиб ва Порьени енгишни хоҳлайман Фото: Getty Images
Енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи икки вазн дивизиони чемпиони Конор Макгрегорга қарши жанг қилиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

«Мен хоҳласам, Конор билан ҳозирнинг ўзида жанг қилишим мумкин. Ҳамма мени ёлғон гапирётганликда айбламоқда ва Конорга қарши жанг қилиш имконияти туғиладиган бўлса, унга рози бўлишимни айтмоқда. Ҳатто яқинда Дэниэл Корме ҳам шу ҳақда гапирди, бироқ мен ундай жангчи эмасман.

Биринчидан, менда ҳозир бу спорт турида кузатилмаган ишни амалга ошириш имконияти мавжуд. Қулай вазият бўлмаган вақтда Тонини таслим этиш, кейин Ҳабибни енгиш ва Конорнинг адабини бериш — бу буюк воқеа бўлади.

Бизнес нуқтаи назаридан қараганда Конорга қарши жанг ўтказиш ақлли иш бўлади, чунки бу кўп пул ишлаб олиш имкониятини англатади. Бироқ аввалига Ҳабибни ва ундан сўнг Конорни мағлуб этсам, ундан ҳам кўп пул ишлайман. Агар Конор буни хоҳламаса мен Порьега қарши жанг қиламан. Ростини айтганда, айни дамда Конор менинг рўйхатимда йўқ. Ҳабиб ва Порье — мана мен кимлар билан жанг қилмоқчиман. Агар бу иккиси таслим эта олсам, ўзимдан кўнглим тўлади
», — дейди Гэтжи.

Жастин Гэтжи UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни мағлуб этган ҳолда енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлигини қўлга киритди. Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг сентябрь ойида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гэтжи 2018 йилги жангда Дастин Порьега имкониятни бой бериб қўйганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 56
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 73
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 150
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 567
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар