«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:47
ЎЗO‘Z

Бухорода 2 000 га яқин тадбиркорлик субъектларининг 3,3 млрд. сўмлик мол-мулк ва ер солиқлари ўз ихтиёрида қолади

30 мая, 13:11 2 316 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода 2 000 га яқин тадбиркорлик субъектларининг 3,3 млрд. сўмлик мол-мулк ва ер солиқлари ўз ихтиёрида қолади Ҳар-бир тадбиркорлик субъекти давлатимиз иқтисодиётининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Шу боис, юртимизда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бухорода давлат солиқ органлари ходимлари томонидан ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари билан яхши алоқа ўрнатилган. Айниқса, карантин даврида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига ҳукуматимиз томонидан берилган енгилликлар ва солиқ имтиёзларини қўллаш билан яқиндан ёрдам берилмоқда.

Биргина мисол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПФ-5969-сонли) Фармонига асосан Бухоро вилоятидаги жами 150 дан ортиқ корхоналарга жами 3 млрд. сўмлик, яъни 957 млн. сўмлик мол-мулк солиғи, 2 млрд. 22 млн. сўмлик ер солиғи ҳамда 36 млн. сўмлик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича имтиёз қўлланилган.

- Когон шаҳридаги “Propan-Oil-Plys” масъулияти чекланган жамияти карантин даврида автотранспорт воситалари ҳаракатига ўрнатилган чекловлар туфайли иқтисодий қийинчиликка дуч келганди, - дейди Когон шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари Комила Аҳмадова. - Бундай вазиятда Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан белгиланган тартибда корхонага енгиллик яратиш мақсадида унинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш бўйича мажбурияти фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктирилди.

- Бизнинг корхонамиз ҳам пандемия таъсирига тушганлиги сабабли жами 22,7 млн. сўмлик мол-мулк, ер ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятимиз фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктирилди, - дейди “Бухоро Парранда” АЖ корхонаси ҳисобчиси Ортиқ Муқимов. – Тўғрисини, тан олиб айтиш керак ҳозирги қийинчилик даврда биз ана шундай кўмакка муҳтож эдик. Албатта биз ушбу имтиёзли даврдан унумли фойдаланиб ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишга ҳаракат қиламиз.

Когон шаҳридаги транспот хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Progres-Mega-Trans” корхонасида карантиндан олдин 80 дан ортиқ шунингдек, Когон туманида фаолият олиб бораётган “ШерзодАвтотранс” транспорт корхонасида ҳам 2 ой илгари 21 нафар ишчи фаолият юритган. Бироқ пандемия таъсири туфайли айни кунда ушбу корхоналарда бор-йўғи 3 нафардан ишчи ишлаб турибди холос. Яширишнинг кераги йўқ, бундай вазиятда корхона мол-мулк ва ер солиқларини тўлашга ҳам қийналиб турганди.

Эътиборлиси, жорий йилнинг 18 май куни Президентимиз томонидан имзоланган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ушбу корхоналар 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинди.
Ўрни келганда айтиш лозимки, мазкур имтиёзни қўллаш натижасида вилоятдаги 1 949 та тадбиркорлик субъекти ихтиёрида 3,3 млрд. сўмлик маблағ қолади.

Бухоро шаҳридаги “Ситора авто бозори” айни карантин даврида фаолият юритмаётгани учун солиқ тўловларини тўлашга қурби етмаётган эди. Таъкидлаш лозимки, мазкур фармонга мувофиқ берилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳисобига ушбу бозор 39 миллион сўмлик мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод бўлди.

Карантин чекловлари туфайли Когон шаҳридаги “Сохибкор” деҳқон бозоридаги мавжуд 220 дан ортиқ савдо нуқталарнинг бор-йўғи 40 таси фаолият юритмоқда холос. Фармонга мувофиқ мазкур бозор ҳам жорий йил июнь-август ойлари учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди.

Аҳамиятли томони, мазкур ҳужжат билан тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни)ни олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунгача кечиктириш ҳуқуқи берилигани ҳамда шу йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилгани Бухоро шаҳридаги “Deluxe Fabrik” корхонасига ўхшаган тўқимачиликка ихтисослашган ишлаб чиқариш тармоқлари учун ҳам айни муддао бўлди десак янглишмаймиз. Бундан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқариш тармоқларини пандемия таъсиридан асрашдир. Қувонарлиси, бундай ғамхўрликлар натижасида ушбу корхоналарнинг барқарор фаолият юритиши таъминланишига эришилмоқда.

Рақамлар билан айтганда:
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ 5978 сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб бўлиб тўлаш) берилган, кичик тадбиркорлик субъектларининг 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши ҳисобига жами 159 та корхонанинг 1,0 млрд. сўмлик ер ва мол мулк солиқлари бўйича қарздорлигидан воз кечилди.

• 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиниши ҳисобига вилоятдаги жами 10 557 та корхонанинг 518,0 млн. сўмлик пеня ва жарима суммалари ҳисобдан чиқарилади.

• 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши ҳисобига жами 13 412 та корхона ихтиёрига 20,3 млрд. сўмлик маблағ қолади.

• Фармонга мувофиқ вилоятдаги жами 6 824 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг 37,5 млрд. сўмлик 2020 йил 15 май ҳолатига ҳисобланган солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.

• Шунингдек, мазкур фармонга мувофиқ вилоятдаги жами 2 729 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2020 йил 15 май ҳолатида хизмат кўрсатувчи банки муассасаларида ижрода бўлган 15,6 мингга яқин 15,3 млрд. сўмлик инкассо тўлов топшириқномалари ижросиз қайтарилади. Бундан ташқари, 4121 та микрофирма ва кичик корхоналаринг хизмат кўрсатувчи банки муассасаларида ижрода бўлган 22 мингга яқин 24,1 млрд. сўмлик тўлов топшириқномалари ҳам ижросиз қайтарилади.

Бухоро вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар