«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 17:51
ЎЗO‘Z

Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото)

29 мая, 13:30 1 891 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото) Хоразм вилоятининг Хива туманида 24 май куни юз берган Lacetti ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси 19 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса 24 май куни соат соат 17:30 да Хива тумани «Оқ кўл» маҳалласидан ўтган 4Р-157А-сонли автомобиль йўлининг 15-километрида содир бўлган. 18 ёшли Б.С. автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз отаси О.Х.га тегишли бўлган Lacetti’ни бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси 35 ёшли Б.В. исмли эркак, йўловчилар 19 ёшли О.Ж. исмли қиз ва 32 ёшли И.Х. исмли аёл тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 19 ёшли қиз кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон йўлларида икки автомобиль тўқнашиши оқибатида йўловчиларнинг ҳалок бўлиши тез-тез кузатилиб туради. 19 май куни Бухорода Nexia ва Lacetti тўқнашуви оқибатида 19 ёшли қиз, 26 май куни Тошкентда Nexia-2 ва Tico тўқнашуви оқибатида 39 ёшли эркак, 27 май куни Самарқандда Lacetti ва Damas тўқнашуви оқибатида 36 ёшли эркак вафот этганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда “Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида болакай оламдан кўз юмди 08 мая, 17:40
  • Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида ўзи ва 13 ёшли бола вафот этди 30 апр, 10:14
  • Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди 01 фев, 12:53
  • Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas MAN юк машинасига урилди 24 дек, 17:14
  • Фарғонада 2 та Damas тўқнашиши оқибатида бир ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди (видео) 22 июл, 17:33
  • Тошкент вилоятидаги даҳшатли автоҳалокат натижасида 3 одам ҳалок бўлди 24 мар, 11:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ва Александр Лукашенкони табриклади 04 июл, 17:08 0
  • 12та жамоалик Суперлига. Бу сизга маъқулми? 04 июл, 16:50 1
  • Нега Германияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари камлигига эпидемиолог аниқлик киритди 04 июл, 16:30 1
  • 30-ўлим. Оғир аҳволда шифохонага тушган бемор вафот этди 04 июл, 16:09 0
  • Путин Россия хорижлик ишчиларга эҳтиёж сезаётганлигини айтди 04 июл, 15:46 1
  • Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди 04 июл, 15:23 1
  • 141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди 04 июл, 15:05 111
  • Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман 04 июл, 14:38 212
  • Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи 04 июл, 14:17 170
  • Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди 04 июл, 13:55 160
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади 04 июл, 13:33 209
  • Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди 04 июл, 13:07 401
  • Бўлимлар