«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:26
ЎЗO‘Z

Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади

29 мая, 06:40 4 745 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади Америкалик олимлар қуёш нури нафақат соғлиқ учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга бўлган, организмнинг юқумли касалликларга қаршилик кўрсата олишини оширадиган D витаминининг табиий манбайи ҳисобланиши, балки SARS-CoV-2 коронавирусини йўқ қила олишини аниқлашди.

Фото: iStock
АҚШнинг биологик ҳимоя таҳлили ва унга қарши кураш миллий маркази (National Biodefense Analysis & Countermeasures Center) олимлари қуёш нури коронавирусни йўқ қилиши мумкинлигини, бироқ барчаси унинг қанчалик узоқ таъсир қилиши, географик кенглик ва куннинг муайян вақтига боғлиқлигини маълум қилишда. Бу ҳақда Hightech.plus нашри [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA1LzI4L29saW1sYXItcXV5b3NoLW51cmkta29yb25hdmlydXNuaS0xNS1kYXFpcWFkYS15b3EtcWlsYS1vbGFkaQ%3D%3D]маълум қилди[/leech].

Аввалги тадқиқотлар коронавирус пластик ва пўлатда 3 кунгача, картонда бир кун давомида барқарор қолишини, об-ҳаво шароитлари унинг тарқалишига сезиларли таъсир қилмаслигини ва вирусни 56 даражагача қиздириб ярим соат давомида ёки 79 даражада 5 дақиқада йўқ қилиш мумкинлигини кўрсатган.

Америкалик олимлар коронавирусни ўрганиш давомида янги хулосаларга келишди.

Олимлар тадқиқот давомида вирус намуналарини табиий ёруғликни берадиган чироқ остидаги пўлат пластинкаларга жойлаштиришган. Натижалар 40 даража шимолий кенгликдаги туш пайтини эслатувчи шароитда сўлакдаги 90 фоиз вирус 6,8 дақиқада, у учун қулай муҳитда эса 14,3 дақиқада фаоллигини йўқотишини кўрсатган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, 40-параллелда Ўрта Осиё давлатлари, Испания, Португалия, Италия, Греция, Туркия, Арманистон, Озарбойжон, Хитой, Япония ва АҚШнинг жанубий штатлари жойлашган.

Ёруғлик камроқ бўлганда ҳам вирус йўқ бўлади, бироқ секинроқ. Қуёш нури таъсир қилмаганда вируснинг фаоллиги камаймаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар