«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:29
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди

26 мая, 23:13 2 576 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис Rusfootball.info нашрига интервью бериб, суҳбат давомида ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида мавсумни қандай тарзда қайта бошлаш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. "Навбаҳор" матбуот хизмати мазкур интервьюни ўз расмий сайтига жойлаштирди.

— Ўзбекистонда икки ойдан буён карантиндамисиз?
— Ҳа, албатта. Мен ҳам, легионерлар ҳам ҳеч қаерга кетолмадик. Айни пайтда машғулотларни бошлаш учун расмий равишда рухсат берилишини кутяпмиз. Менимча, Ўзбекистонда июнь ойи ўрталаридан чемпионат бошланса керак. Бу ерда касалланганлар сони камаймоқда. Аста-секин барчаси изга тушмоқда. Дўконлар, бозорлар очилмоқда. Шу боис, футбол ҳам қайтишига умид қилса бўлади. Албатта, ўйинлар мухлисларсиз ўтади.

— Россия чемпионати 21 июндан қайта тикланади. Табиийки, ўйинлар томошабинларсиз бўлган бўм-бўш стадионларда ўтади. Сизнингча, бундай эпидемиологик ҳолатда ўйнаш қанчалик хавфли? Чунки футбол — контактли ўйин тури...
— Агар жамоа карантинда бўлса, клуб базасида яшаётган бўлсанг, ҳеч қаерга чиқмаётган бўлсанг, қандай қилиб касаллик тарқалиши мумкин? Бундай ҳолатда касаллик тарқалмайди. Жамоа аъзолари икки ҳафталик карантинда ўтиришса ва ҳеч қандай касаллик аниқланмаган бўлса, мавсумни қайта бошлаш мумкин. Бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Чемпионатни албатта охирига етказиб қўйиш керак.

- Сизнингча, карантиндан сўнг, қайта тикланадиган Россия чемпионатида жиддий ўзгаришлар кузатилиши мумкинми?
- Ушбу саволга жавоб бериш қийин. Чунки барча баҳслар томошабинларсиз ўтказилади. Кимдир ишқибозларга тўла бўлган стадионда ўйнашга кўниккан, қайсидир футболчининг эса бўш стадионда ўйини қовушади. Машғулотларда ўзини ижобий жиҳатдан кўрсата оладиган, лекин мухлислар олдида ўзини йўқотиб қўядиган ўйинчилар ҳам бор. Шундай экан, бундай вазиятда кимнингдир имконияти ошса, яна қайсидир футболчи бўш ўйингоҳда ўз имконияти даражасида тўп суролмаслиги мумкин.

Бу ерда барчаси ушбу қисқа муддат давомида бўлажак 8та тур ўйинларига жамоаларнинг баҳсларга қандай тайёргарлик кўришларига боғлиқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 0
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар