«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:48
ЎЗO‘Z

Янги қонун: энди амалдорлар даромадларини яширолмаслиги мумкин...

26 мая, 11:00 3 531 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги қонун: энди амалдорлар даромадларини яширолмаслиги мумкин... «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилди. Бу ҳақда «Yuksalish» умуммиллий ҳаракати хабар берди. Хўш, Regulation.gov.uz порталига жойланган қонун лойиҳасининг ўзига хослиги нимада?

Асосий тушунчалар (айримлари):
• давлат фуқаролик хизмати — давлат органлари ва ташкилотларида оммавий манфаатлар йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳақ тўланадиган касбий фаолияти;
• давлат ташкилоти — оммавий манфаатлар йўлида белгиланган вазифа ва функцияларни бажаришга мўлжалланган давлат тасарруфидаги ташкилот;
• давлат фуқаролик хизматчиси — давлат лавозимида фаолиятини амалга оширувчи Давлат лавозимлар реестрига қўшилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Ваколатли орган
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш агентлиги.

Декларация топшириш
Давлат фуқаролик хизматчилари, ҳар йили ўзининг ва оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатлари ҳақида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда декларация топшириши шарт.

Давлат фуқаролик хизматига номзодлар давлат фуқаролик хизматига ишга кириш вақтида ўзи ва оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатлари тўғрисида декларация топширишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган рўйхатда айрим тоифадаги давлат фуқаролик хизматчилари, шу жумладан, улар яқин қариндошларининг кенгайтирилган доирасига нисбатан даромадлар, мол-мулк ва кўп миқдордаги харажатларни декларация қилиш юзасидан қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.

Давлат лавозимларининг гуруҳ ва категорияларига аниқлик киритилмоқда. Унга кўра Раҳбарият (А), Таркибий тузилма раҳбарияти (В), Мутахассислар (С) гуруҳларга бўлинадилар.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси
Ротация давлат фуқаролик хизматчиcининг малака мартабаси ва даражасига мувофиқ лавозимлар бўйича амалга оширилади.
Юқори даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларни ротация қилиш бўйича қарор давлат фуқаролик хизмати ишлари масалалари бўйича ваколатли органи билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Ижтимоий ҳимоя
Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси давлат томонидан таъминланади. Давлат фуқаролик хизматчилари мажбурий ижтимоий суғурталанади ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича барча турдаги нафақаларни олиш ҳуқуқига эга.

Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар
Давлат фуқаролик хизматчиси ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда (ота-оналар, ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бевосита лавозим бўйсунишида бўлган давлат лавозимини эгаллашга ҳақли эмас.

Давлат лавозомини эгаллаш учун танлов
Танлов суҳбат шаклида ўтказилади. Давлат органи ёки ташкилоти қўшимча тарзда давлат фуқаролик хизматлари бўйича ваколатли орган билан келишилган ҳолда тест ёки ёзма имтиҳон ўтказилишини кўзда тутиши мумкин.

Миллий кадрлар захираси
Миллий кадрлар захираси шакллантирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш Агентлиги томонидан амалга оширилади.

Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Парламент аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари ҳамда судьялардан ташқари барча Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматчиларига татбиқ этилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, мудофаа, давлат хавфсизлиги органларида, дипломатик, божхона, солиқ ва қутқарув хизматида хизмат ўтаётган давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар