«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:14
ЎЗO‘Z

Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди

25 мая, 10:00 2 875 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди Жорий йилнинг 23 мартидан 22 майига қадар дунё рейтингида дастлабки 25 та ўринни эгаллаган миллиардерлар 255 млрд. доллар ишлаб топган. Forbes шу орқали пандемия пайтида ўз “мижозлари“нинг аҳволини ўрганиб чиққан.

Уларнинг ичида Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳаммани ортда қолдириб кетган. Марк икки ой ичида 31,4 млрд. доллар ишлаб топди ва жами сармояси 86,5 млрд. долларни ташкил этди.

Қайд этилишича, шу вақт ичида Facebook акциялари нархи қарийб 60 фоиз қимматлашиб, 22 майга келиб рекорд даражагача кўтарилган. Шундай қилиб Цукерберг май ойига келиб рейтингда тўртинчи ўринга кўтарилиб олган. Апрель ойида у 7-поғонада турганди.

Amazon бош директори Жефф Безос бу борада иккинчи бўлди. У 29,9 млрд. доллар топиб, сармоясини 146,9 млрд. долларгача етказиб олган. Чунки бу даврда компания акциялари қиймати 29 фоиз қимматлашган.

Айни пайтда дунё миллиардерлари рўйхатини ҳам айнан Безос бошқариб турибди. Прогнозларга кўра, айнан Безос 2026 йилга келиб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши ҳам мумкин. Ўшанда у 62 ёшга тўлган бўлади. Бу ҳақда Comparisun тадқиқот платформаси хабар берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар