«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 08:02
ЎЗO‘Z

Олий суд зўравон йигитчаларга тайинланган жазо бўйича баёнот берди

23 мая, 17:30 2 682 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий суд зўравон йигитчаларга тайинланган жазо бўйича баёнот берди Ижтимоий тармоқларда икки ёш йигитча ақли заиф болани тиз чўктириб, таҳқирлаган ҳолат акс этган лавҳа, шунингдек, уларнинг қилмишига берилган жазо муҳокамаси давом этмоқда.

Ҳолатга муносабат билдирган Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича Вакили Алия Юнусова «икки нафар ўсмирга берилган жазо»дан ҳайрон қолгани, «...бундай ҳолатларда аслида жазо инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирлаганлиги учун белгиланиши керак»лигини таъкидлайди. Зўравонлар эса «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» (МЖтК, 54-модда) ва «Майда безорилик»да (МЖтК, 183-модда) айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 1 115 000 сўм маъмурий жарима жазосига тортилган.

Олий суд матбуот хизмати ҳолат юзасидан баёнот берди.

Баёнотда воқелик яна бир карра баён этилар экан, асосий урғу қонунчиликда (МЖтК 29-моддаси 2-қисми) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслигига қаратилади. Шунингдек, суд қароридан норози томонлар (суд қарорининг кўчирма нусхаси топширилган ёки олинган кундан эътиборан) икки ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёки протест келтиришлари мумкинлиги тушунтирилганини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек туман маъмурий суди қарори 2020 йилнинг 23 апрель куни чиққан.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Алия Юнусова: Қўпол қилмишлар карантин билан хаспўшланмаслиги керак 22 мая, 08:37
  • Ақли заиф болани тиз чўктириб, ўзларига «сиғинтирган» зўравонлар ким? 20 мая, 22:00
  • Янгийўлда тунда қурол кўтариб юрган шахслар 15 суткага қамалди 20 апр, 16:00
  • Тўйхона эгаларига жазо чоралари ишлаб чиқилди 25 окт, 08:43
  • Ички ишлар вазирлиги автомобиль орқа ён ойналарига парда тутилишини тақиқламоқчи 05 окт, 08:43
  • Журналистларга тажовуз қилган ҳоким ўринбосарининг «янги қирралари» очилди 19 авг, 18:43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Содиқ Сафоев Қирғизистон парламенти спикери билан видеомулоқот қилди 05 июн, 08:00 4
  • Apple АҚШдаги тартибсизликлар вақтида ўғирланган iPhone’ларни блокламоқда 05 июн, 07:30 92
  • Қибрайда йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда 05 июн, 07:00 101
  • Норвегияда кўчки бир нечта уйни денгизга олиб кетди (видео) 05 июн, 06:30 257
  • Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 300 ўзбекистонлик бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинади 05 июн, 06:00 383
  • Қирғиз депутатининг Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирига жавоби 05 июн, 00:45 2 077
  • Тачмурод Агамуродов «Қизилқум» бош мураббийига айланди 05 июн, 00:30 232
  • Президент Сергелини Тошкент маркази билан боғлайдиган янги айланма йўл лойиҳасини бориб кўрди 05 июн, 00:05 232
  • Бугун 100га яқин киши коронавирус юқтирди. Бир қанчаси аҳоли орасидан чиқди 04 июн, 23:53 746
  • Гиёҳвандликни ташлаган қиз таниб бўлмас даражада ўзгарди 04 июн, 23:21 1 102
  • Шифокорлар K витамини билан коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топишди 04 июн, 23:00 891
  • Инновацион асрнинг табиий ифори… 04 июн, 22:39 291
  • Бўлимлар