«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 08:14
ЎЗO‘Z

Депутат болам, шу пайтгача қаерда эдинг?

23 мая, 09:01 2 056 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутат болам, шу пайтгача қаерда эдинг? Биз журналистларга ҳам қийин: «Қонунларимиз мукаммал», деб ёзсак, ҳатто талабалар устимиздан кулишади, «…номукаммалроқ экан», десак депутатлар ва сенаторларимиз хафа бўлишади.

Қарангки, шу кунгача «Кўп болали оила» тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, жумладан, 5 та қонунда қўлланилган ва турлича мезонлар белгиланган экан. Шу сабабли, энди ана шу қонун ҳужжатларида кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш зарурати вужудга келибди (!).

Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликдаги шу «камчилик»ни тузатиш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Қонунчилик палатасига киритибди. Сайловолди дебатларида олам-олам ваъдалар берган сиёсий партияларимиз вакиллари эса шу кунгача бундан бехабар эканлигига қойил қолмадим.

Хуллас, лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига «кўп болали оила» тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, ота-она ёки улардан бири билан бирга яшаётган тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек кундузги таълим шаклида таълим олаётган йигирма икки ёшга тўлмаган болалари бўлган оилалар кўп болали оилалар ҳисобланиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 436-моддаси, Меҳнат кодексининг 68-моддаси ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси Оила кодексига киритилиши таклиф этилаётган қўшимчага мувофиқлаштирилмоқда.

Бугун депутатларнинг камералар қаршисида мақтанишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги турли хил ёндашувлар бартараф этилишига, давлат ҳимоясига муҳтож бўлган кўп болали оилаларга ижтимоий адолат принципи асосида имтиёзлар берилишига, хусусан, турар жой, ер ажратиш, солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор имтиёзлардан кенг фойдаланишга ҳуқуқий асос яратармиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилармиш.

Зўр-ку! Аммо ўз-ўзидан савол туғилади: хўш, нега шу вақтгача «кўп болали оила»ларга бу имтиёзлар берилмаган ва иқтисодий оғир дамларда уларнинг аҳволи не кечган? Ҳеч чора тополмагач, охир-оқибат «кўп болали оила» бўлишни истамай қўйган (ҳозир аксарият оилалар 1-2 нафар фарзандли) да бу қонунга зарурият қолганмикан? Ёки қонун қабул қилингач, оила бошлиқлари яна ўз вазифалари билан астойдил шуғулланишига ишорамикан? Нима бўлганда ҳам, нуронийларимизнинг дили оғрийдиган бўлди: «Ай, депутат болам, шу пайтгача қаерда эдинг?».

ИМҲО дермиди?
Манба: fikrat.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Коронавирус нарса-буюмлар юзасида қанча вақт яшайди? 24 мар, 06:00
  • Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди 23 фев, 08:01
  • «Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси пора билан ушланди 20 сен, 13:57
  • «Фарғона электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси қўлга олинди 01 фев, 23:39
  • Фикрга нисбатан фикр билдиришдаги адл 28 фев, 11:50
  • “O‘zbekiston” телерадиоканалида “Мулоқот вақти” кўрсатуви жонли кўрсатилади 03 авг, 20:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 8
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 12
  • Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди 27 мая, 07:00 374
  • Жалолиддин Машарипов онасига "Жентра" совға қилди (фото) 27 мая, 00:30 740
  • Ўзбекистонда коронавирус пайтида фуқароларга оммавий пул тарқатиладими? 26 мая, 23:55 1 885
  • Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди 26 мая, 23:13 604
  • “Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” 26 мая, 22:20 2 109
  • Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади 26 мая, 21:23 554
  • Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди 26 мая, 20:33 2 035
  • Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз... 26 мая, 19:43 812
  • Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди 26 мая, 19:00 1 309
  • Чорвоқ сув омборига яқин ҳудудда ноқонуний қурилган иншоотларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди 26 мая, 18:13 863
  • Бўлимлар