«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 13:40
ЎЗO‘Z

ЎФA ОФКнинг оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифа аъзолари сафига киритилди

22 мая, 19:00 667 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФA ОФКнинг оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифа аъзолари сафига киритилди Осиё футбол конфедерацияси уюшмага аъзо мамлакатлар футбол федерацияларини мамлакатда оммавий футболни ривожлантириш йўналиши бўйича олиб бораётган дастурлари кўламига кўра маълум тоифаларга ажратиб келади.
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ОФК томонидан оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифаси аъзолари сафига киритилди.

ОФК веб-сайтининг ёзишича, оммавий футболни ривожлантириш бўйича "кумуш" тоифага кирувчи мамлакатлар сони 6 тага етди. Қитъа футбол уюшмаси 2017 йилдан буён аъзо футбол ассоциацияларини ўз мамлакатида оммавий футболни янада ривожлантириш борасида амалга ошираётган дастурлари самарадорлиги бўйича тоифаларга бўлиб келмоқда. Бунда оммавий футбол бўйича йўлга қўйилган ташаббус ва дастурлар сони, уларнинг қамрови, мавжуд инфратузилма, болалар ўртасида ўтказилаётган турнирлар ташкилотчилик даражаси каби жами 20 та меъзон асос бўлиб хизмат қилади.

ЎФA мамлакатда футболни янада оммалаштириш мақсадида ҳудудий футбол ассоциациялари билан биргаликда мунтазам равишда қатор фестиваллар, турли ёш тоифалари учун мусобақалар ўтказиб келмоқда.

ЎФA техник директори Шовкат Имамов ОФК веб-сайтига бу борада қуйидагича фикр билдирди:

– ОФК билан барча йўналишлардаги яқиндан ҳамкорлик самараси ўлароқ ЎФAнинг қатор лойиҳа ва дастурлари мамлакатда оммавий футболни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда ва футболнинг дўстлик ҳамда тинчлик элчиси сифатидаги ўрнини мустаҳкамламоқда. ЎФA ОФКнинг барча дастурларида катта мамнуният ила иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, ЎФA шунингдек, мамлакатда аёллар футболини ривожлантириш, қолаверса имконияти чекланган инсонларнинг спорт билан шуғулланиши учун ҳам амалга оширилаётган дастурлари учун тақдирланди.

Манба: ufa.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Uzreport TV» ва «Futbol TV»да ЖЧ-2018 трансляцияси тақвими (фото) 14 июн, 11:55
  • Бугун «Олд Траффорд»да Моуриньо ва Клопп тўқнашуви бўлади 10 мар, 16:58
  • Futbol TV бугун фаолиятини «эл-класико»ни намойиш этиш билан бошлайди 23 апр, 22:56
  • Futbol TV телеканалида қайси чемпионатлар намойиш этилиши маълум бўлди 30 янв, 23:11
  • Ўзбекистонда Futbol TV телеканали эфирга чиқадиган муддат маълум бўлди 27 янв, 21:24
  • Ўзбекистонда «Futbol TV» телеканали иш бошлайди 23 янв, 13:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмахонлар ёнғоқни қўлга киритиш учун қийинчиликларни босиб ўтди (видео) 27 мая, 08:50 365
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 308
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 774
  • Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди 27 мая, 07:00 1 168
  • Жалолиддин Машарипов онасига "Жентра" совға қилди (фото) 27 мая, 00:30 1 132
  • Ўзбекистонда коронавирус пайтида фуқароларга оммавий пул тарқатиладими? 26 мая, 23:55 2 579
  • Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди 26 мая, 23:13 767
  • “Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” 26 мая, 22:20 2 656
  • Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади 26 мая, 21:23 626
  • Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди 26 мая, 20:33 2 287
  • Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз... 26 мая, 19:43 918
  • Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди 26 мая, 19:00 1 498
  • Бўлимлар