«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 14:50
ЎЗO‘Z

Диёр Имомхўжаев ПФЛ директори бўлиши кутилмоқда

22 мая, 18:18 2 125 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Диёр Имомхўжаев ПФЛ директори бўлиши кутилмоқда Ўзбекистон профессионал футбол лигасига Диёр Имомхўжаев раҳбар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни Tribuna.uz манбаси тасдиқлади.

ПФЛнинг собиқ директори Даврон Шоқурбонов 21 май куни ўз аризасига кўра ишдан бўшатилганди. Ташкилотнинг янги раҳбари бўлиш учун ПФЛ директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев тавсия қилинган ва унинг номзоди қўллаб-қувватланган. У тез орада расман ташкилотнинг вақтинча раҳбари сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

ПФЛ расмий сайтида Шоқурбоновнинг вазифасидан озод этилгани ва унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Tribuna.uz мухбирининг аниқлашича, Даврон Шоқурбоновнинг истеъфоси қандайдир можаро билан боғлиқ эмас.

Даврон Шоқурбонов 2019 йил 17 июнда ПФЛ директори этиб тайинланганди. Собиқ қанот ҳаками бўлган Шоқурбонов ПФЛ директорлигига келишдан аввал «Бунёдкор» клубида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Унинг кейинги фаолиятига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, Диёр Имомхўжаев 2017 йилдан буён ПФЛда фаолият юритиб келади. У даставвал ташкилот директори маслаҳатчиси, кейинчалик директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Мутахассислиги бўйича журналист ҳисобланган Диёр Имомхўжаев айни дамда «Futbol TV» телеканалида футбол ўйинларини шарҳлаб боради.

Мухлислар орасида «Спорт» телеканалида «Футбол шарҳи» кўрсатувидаги танқидий чиқишлари, «Соккер клуб» муаллифлик дастурида келишилган ўйинлар муаммосини кўтариб чиққани билан танилган. Матбуотда ҳам фаолият юритган Диёр Имомхўжаев бир неча йил «Эрудит Спорт» газетасидаги колонкасида ўзбек футболидаги ҳақидаги мақолалари билан чиқиш қилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Анчелотти: Роналдунинг ягона хатоси «Ювентус» сафига ўтгани бўлди 23 окт, 16:30
  • «Uzreport TV» ва «Futbol TV»да ЖЧ-2018 трансляцияси тақвими (фото) 14 июн, 11:55
  • «Навбаҳор» клуби футболчиси бир умрга футболдан четлатилди 16 мар, 10:30
  • Futbol TV бугун фаолиятини «эл-класико»ни намойиш этиш билан бошлайди 23 апр, 22:56
  • «Насаф» – «Бунёдкор» учрашувига чипталар бугундан сотувга чиқарилади 26 мая, 17:02
  • “Бавария”нинг собиқ президентига ишлаш учун қамоқдан чиқишга рухсат берилди 02 янв, 21:48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Улкан яшил компьютер сичқончаси: британияликлар ноодатий автомобилни намойиш этди 24 сен, 14:23 0
  • Ўзбекистонда дам олиш кунидан бошлаб ҳаво сезиларли даражада салқинлашади 24 сен, 13:55 4
  • Шавкат Мирзиёев: Илгари вазият оғир эди, ҳатто ўз кўчамни асфальт қила олмаганман 24 сен, 13:30 138
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди 24 сен, 13:09 90
  • Сурхондарёда маст ҳайдовчи Lacetti’да икки ЙПХ инспекторини судраб кетди 24 сен, 13:06 164
  • Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди 24 сен, 11:55 295
  • Эльбрус фожиаси: альпинистлар ҳалок бўлди 24 сен, 11:28 194
  • «Толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларини қайтаришни талаб қилмоқда 24 сен, 11:05 494
  • Озодбек Назарбеков Даврон Кабуловга мукофотни топширди 24 сен, 10:42 508
  • Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади 24 сен, 10:39 446
  • Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи... 24 сен, 10:36 1 167
  • "Рома" "Удинезе" устидан зафар қучди, Шомуродов 86-дақиқада майдонга тушди (видео) 24 сен, 10:26 366
  • Бўлимлар