«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 21:05
ЎЗO‘Z

Тошкентда 2019 йилда туғилган қизалоқ коронавирусдан тузалди

20 мая, 16:28 584 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 2019 йилда туғилган қизалоқ коронавирусдан тузалди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганнинг 7 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Уларнинг 6 нафари чет элдан (4 нафари Тожикистондан, 1 нафари БААдан, 1 нафари эса Россиядан) келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафардан Тошкент шаҳри, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган қизалоқдир.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар тузалганларнинг барчаси эркак (38 ёш, 40 ёш ва 47 ёш). Улардан 2 нафари Фарғона вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. 1 нафари эса Тожикистон фуқароси бўлиб, узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Ҳозирда уларнинг барчаси касалликдан фориғ бўлди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 796 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 813 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2366 нафарни ташкил қилмоқда.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2349 нафарга етди 20 мая, 13:52
  • Коронаврусдан соғайганлар сони ошди 16 мая, 21:36
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2636тага етди 14 мая, 16:07
  • Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2100дан ошди 14 мая, 13:10
  • Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 171 нафарга етди 18 апр, 16:22
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 8 нафари тузалди 09 апр, 18:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмахонлар ёнғоқни қўлга киритиш учун қийинчиликларни босиб ўтди (видео) 27 мая, 08:50 816
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 641
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 1 383
  • Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди 27 мая, 07:00 1 889
  • Жалолиддин Машарипов онасига "Жентра" совға қилди (фото) 27 мая, 00:30 1 683
  • Ўзбекистонда коронавирус пайтида фуқароларга оммавий пул тарқатиладими? 26 мая, 23:55 3 398
  • Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди 26 мая, 23:13 972
  • “Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” 26 мая, 22:20 3 326
  • Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади 26 мая, 21:23 729
  • Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди 26 мая, 20:33 2 652
  • Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз... 26 мая, 19:43 1 100
  • Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди 26 мая, 19:00 1 817
  • Бўлимлар