«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 14:01
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: Чемпионатни декабргача чўзиш мумкин-ку, қишгача ўйнасак бўлади

19 мая, 22:50 721 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: Чемпионатни декабргача чўзиш мумкин-ку, қишгача ўйнасак бўлади Бир неча кун аввал карантиндан кейинги футбол борасида спорт журналистлари ва шарҳловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тақдим этгандик. Энди эса мураббийларнинг қарашлари ва тахминларини ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳамда Суперлигада фаолият юритаётган бир қатор мутахассислар карантиндан кейинги ўзбек ва хориж футболи, ундаги ўзгаришлар, Суперлигани қандай ўтказиш бўйича таклиф, Европада чемпионатларнинг давом этиши нимага боғлиқлиги, лигаларда чемпионни кай тарзда аниқлаш хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишди. Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамовнинг қарашлари билан танишишингиз мумкин.

- Футбол ҳамма нарсага ўхшаб қайтиши керак. Коронавирус билан боғлиқ саволлар бисёр. Маълумки, жуда кўп таниқли инсонлар касалликка чалиниб, тез тузалди. Футболчилар ёш бўлгани сабабли мен телевизор ва радиоларда айтилаётганчалик қўрқинчли, деб ҳисобламайман. Шунинг учун футбол ҳар бир фаолият каби қайтиши керак, деб ўйлайман.

Суперлига масаласига келсак, тезлаштирилган тартибда ўтиши мумкин. Масалан, 2-3 кунда ўйинлар ташкил этилади. Ҳаммаси қачон бошланишига боғлиқ, аввал санасига аниқлик киритиш керак. Ўйнашга рухсат берилса, майдонга тушамиз. Суперлигани декабргача чўзиш мумкин-ку, қишгача ўйнасак бўлади.

Европа футболининг пулга боғлиқ томонларини билмайман. Ғолибни расмийлаштириш учун чемпионатни якунлаш лозим. Ҳаммаси регламентга боғлиқ, унда нечта ўйин ўтказилиши кераклиги ёзилган. Ўйлайманки, барча чемпионатлар қолган турларни ўтказади. Ким лигани тўхтатиш керак, деб ҳисобласа, демак шундай. Ҳар бир давлат ўзи қарор қабул қилади. Буни биз ҳал қилмаймиз.

Қайси чемпионат ўйинларини тугата олса, уларда ғолиблар аниқланади. Ким тўхтатишни хоҳласа, жамоалар нечанчи поғонада бўлса, шу ўринларга қараб ҳал қилинади, - деди Вадим Абрамов.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов «Бунёдкор»дан кетмайди 23 сен, 19:48
  • Ўзбекистон миллий жамоасини Вадим Абрамов бошқаради 23 сен, 17:52
  • Эктор Купер кетдими? Абрамов терма жамоага тайинлангани ростми? 12 сен, 13:13
  • Японияни мағлуб этган Вадим Абрамов эртанги ўйиндан олдин фикр билдирди 17 янв, 00:30
  • Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийлигига Вадим Абрамов номзоди ҳам кўрилган эди 27 сен, 16:53
  • Вадим Абрамов «AGMK» бош мураббийи бўлиши кутилмоқда 04 июн, 18:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмахонлар ёнғоқни қўлга киритиш учун қийинчиликларни босиб ўтди (видео) 27 мая, 08:50 515
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 423
  • ЖССТ коронавируснинг “иккинчи авжи”дан огоҳлантирди 27 мая, 07:57 980
  • Ўргимчак одамга айланишни орзу қилган ака-укалар ўзларини қорақуртга чақтиришди 27 мая, 07:00 1 431
  • Жалолиддин Машарипов онасига "Жентра" совға қилди (фото) 27 мая, 00:30 1 325
  • Ўзбекистонда коронавирус пайтида фуқароларга оммавий пул тарқатиладими? 26 мая, 23:55 2 872
  • Ўзбекистонда қолиб кетган Канчельскис Суперлиганинг қачон тикланиши мумкинлигини айтди 26 мая, 23:13 841
  • “Намозхон бўлганим учун қамалган эдим...” 26 мая, 22:20 2 885
  • Франциялик шифокор коронавирусни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин хавфсиз эканлигини таъкидлади 26 мая, 21:23 657
  • Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди 26 мая, 20:33 2 405
  • Тасаввур қилинг, сиз — Билл Гейтссиз... 26 мая, 19:43 972
  • Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди 26 мая, 19:00 1 590
  • Бўлимлар