«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:57
ЎЗO‘Z

«Бу ерда эмассиз, бироқ биз билансиз». «Кёльн» стадиони ўриндиқлари мухлислар либослари билан тўлдирилди (фото)

18 мая, 14:26 2 103 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бу ерда эмассиз, бироқ биз билансиз». «Кёльн» стадиони ўриндиқлари мухлислар либослари билан тўлдирилди (фото) Германия Бундеслигаси қайта бошланиб, катта футбол ҳавоси уфурган бўлса ҳам, мухлисларсиз стадионларни кўриш кўнгилни хижил қилмоқда. Шу сабаб клублар санитария қоидаларини бузмаган ҳолда ўриндиқларни турли йўллар билан тўлдиришга уринмоқда. Аввалроқ Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси бу борада ўзига хос йўл тутганди.

«Кёльн» клуби ҳам бунга чиройли ечим топди. Клуб ишқибозлардан ўзлари учун омадли ҳисобланган футболка, шарф, ўйинчоқлар жўнатишни сўради ва улар орқали марказий трибуна тўлдирилди.

Футболкалардан иборат мозаиканинг кўп қисми клуб томонидан қилингани кўриниб турибди. Бироқ қолган ўриндиқлар аниқ мухлислар либоси билан тўлган: у ерда турли мавсум ва ҳатто турли даврларнинг футболкалари бор.

Трибуна клуб ижтимоий тармоқларида шундай номланди: «Сиз бу ерда эмассиз, бироқ биз билансиз».


«Кёльн» клубининг тимсоли айланган Ҳённес IX эчкиси бу сафар майдонга тушмади. Ҳозирча ҳайвонларни стадионларга олиб кириш тақиқланган. Бироқ унинг юмшоқ версияси трибунадан ўрин олди.


Мухлислар ўз балконларида бир вақтда тўпланиб, клуб мадҳиясини биргаликда куйлашини ташкил қилиш мақсадида «Кёльн» расмий сайтида махсус дастур ишга туширилди.

«Майнц»га қарши кечган баҳсда «Кёльн» дастлаб иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олди, бироқ иккинчи бўлимдаги голлар эвазига меҳмонлар мувознатни тиклашга муваффақ бўлди — 2:2.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 393
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар