Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 17 май куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
Актриса Асал Шодиева мухлисларига шу тарзда кўриниш берди.
Муниса Ризаева дам олиш кунини дўстлари, хусусан мана бу жажжи ҳамроҳи билан 16 майдан ўз фаолиятини қайта бошлаган Тошкент ҳайвонот боғида ўтказди. У ҳайвонот боғидан репортажлар тайёрлаб, stories’га жойлади. Хонанда йўлбарс йилида туғилгани учун ушбу жониворни яхши кўришини ҳам айтиб ўтди.