«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:08
ЎЗO‘Z

«Зита ва Гита» фильми қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

17 мая, 23:43 10 491 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Зита ва Гита» фильми қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? «Зита ва Гита» фильми 1976 йилда экран юзини кўрди ва бутун дунёдаги ҳинд фильмлари ишқибозларининг меҳрини қозонди. Картинада болалигида ажратилган эгизак опа-сингиллар Гита ва Зита ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Дастлаб Зита ва Гита образини яратиш Болливуднинг ўша вақтдаги энг машҳур актрисаси Мумтозга таклиф қилинган. Бироқ актриса кам гонорар туфайли фильмда роль ижро этишни рад қилган. Шундан сўнг бу роль Хема Малинига насиб қилган.
Қуйида машҳур фильм бошқа қаҳрамонларини гавдалантирган актриса ва актёрларнинг ҳаёти қандай кечгани ҳақида сўз юритилади.

Хема Малини (Зита ва Гита)

Фото: Getty Images
Хеманинг актрисалик карьераси 1965 йилда бошланган. У ўша пайтда 17 ёшда эди. У бадавлат тамил оиласида дунёга келган. Хеманинг онаси кинопродюсер эди. Актриса кичкиналигидан рақс билан профессионал даражада шуғулланган.

Фото: Getty Images
Хема «Зита ва Гита» фильмида суратга тушаётган пайтда унаштирилган эди. Бироқ ўзидан 13 ёш катта, оилали Дҳармендра билан танишув унинг ҳаётини остин-устун қилиб юборди. Экрандаги муҳаббат ҳаётга кўчиб, улар бир-бирини севиб қолади. Шундан сўнг Дҳармендра хотини билан ажрашиб, Хемага уйланган. Уларнинг икки қизи бор.

Ҳозир Хема Малини 71 ёшда. У продюсерлик ва режиссёрлик билан шуғулланади. Актриса, шунингдек, маълум муддат сиёсий фаолият юритган. Унинг Hema Malini creations компанияси ҳам бор.

Дҳармендра (Рака)

Фото: Getty Images
Дҳармендра қаттиққўл, эскича қарашларга эга сикҳлар оиласида дунёга келган. У отасининг тақиқи сабаб еттинчи синфгача умуман кино ҳам кўрмаган. У актёрлик фаолиятини «кинога бўлган чексиз муҳаббат» деб атайди.

«Зита ва Гита» фильмида актёр кўча боласи — Ракани гавдалантирган.
У биринчи марта 19 ёшида Пракаш Каур исмли қизга уйланган. Улар тўрт нафар фарзанд кўрган. Бироқ бу унга Хема Малинига кўнгил қўйишига тўсиқ бўла олмади.

Уларни ёшлар орасидаги катта фарқ ва турли диний йўналишларга мансублиги ҳам тўхтата олмади.
Хеманинг ота-онаси бу никоҳга қарши эди, улар актрисанинг отаси вафотидан сўнг турмуш қурган.

Фото: Getty Images
Ҳозир актёр 84 ёшда. У 2000 йил бошида Ҳиндистон парламенти қуйи палатасининг миллий партиясини бошқарган. Дҳармендра Падма Бхушан давлат мукофоти совриндори, муваффақиятли актёр, продюсер ва сиёсатчи ҳисобланади.

Санжив Кумар (Рави)

Фото: Getty Images
Фильмда Рави ролини ижро этган актёр Санжив Кумар болалигидан актёр бўлишни орзу қилган. У дастлаб Мумбайдаги хаваскорлар театри, сўнгра актёрлик мактабини битирган. Уни «Ўйинчоқ» фильми томошабинларга танитган. «Зита ва Гита» эса уни жаҳонга машҳур қилди.

Санжив Кумар Хема Малинига ошиқ бўлган ва фильм суратга олиниши бошланишидан аввал унга совчи қўйган эди. Хеманинг ота-онасига йигит манзур бўлган, улар ёшларнинг тўйларига розилик берган эди. Бироқ «Зита ва Гита» суратга олиш жараёнлари вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди. Хема ўзига умр йўлдош сифатида Санживни эмас, Дҳармендрани танлади.

Фото: Getty Images
Санжив умрининг охиригача Хемани унута олмади. У маълум муддат актриса Сулакшана Пандит билан яқин муносабатда бўлган. Бир куни актриса ундан ўзига уйланишни сўраган. Актёр эса йиғлаб юборган ва ўрталарида ҳар доим бошқа аёл бўлишини айтган.

Санжив Кумар 1985 йилда 47 ёшида инфарктга чалиниб, оламдан ўтган.
Зита ва Гита, Болливуд, ҳинд фильм




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 506
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 432
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар