«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 23:35
ЎЗO‘Z

Хакерлар Трамп ҳақидаги махфий маълумотларни эълон қилмаслик учун 42 млн доллар талаб қилишмоқда

16 мая, 03:39 2 569 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хакерлар Трамп ҳақидаги махфий маълумотларни эълон қилмаслик учун 42 млн доллар талаб қилишмоқда Фото: pages
Хакерлар АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақидаги компроматни эълон қилмаслик учун Нью-Йоркда жойлашган юридик фирмадан 42 млн доллар талаб қилишмоқда. Улар бу пуллар эвазига гўёки Трамп ҳақида қўлга киритилган махфий маълумотларни ҳеч кимга кўрсатмасликни ваъда қилишмоқда.

REvil хакерлар гуруҳининг таъкидлашича, улар ушбу маълумотларни Grubman Shire Meiselas & Sacks компаниясига киберҳужум вақтида қўлга киритишган. Бу ҳақда Computer Weekly портали хабар берди.

Хакерлар бир ҳафта ичида 756 Гб маълумотни эълон қилиш билан қўрқитишмоқда. Бу маълумотлар орасида Дональд Трамп ҳақидаги “иркит сирлар” ҳам бор. Хакерлар Bitcoin ёки Monero’да 42 млн доллар тўланишини талаб қилишмоқда.

Энди эваз пули 42 млн долларни ташкил қилади. Биз фош қиладиган кейинги одам – Дональд Трамп. Ҳозир айни сайловолди пойгаси кетмоқда ва биз жуда ҳам ўз вақтида президент ҳақида бир уюм “иркит” маълумотларни аниқладик. Жаноб Трамп, агар ўз лавозимингизда қолишни истасангиз, шошилинг, йўқса ўз режаларингиз билан умрбод хайрлашишингиз мумкин. Сиз, сайловчиларга эса шундай маълумот тақдим қилишимиз мумкинки, уни президент сифатида бошқа кўришни истамай қоласиз”, дейилган хакерлар хабарида.

Хакерлар, шунингдек, юридик фирмага ҳам мурожаат қилишган.
Grubman, агар пулларни олмасак, компаниянгизни йўқ қиламиз”, деб ёзган жиноятчилар.

Таъкидланишича, хакерлар махфий маълумотларни ўғирлашдан ташқари, компания файлларини шифрлаб қўйишган ва уларнинг захира нусхаларини ўчириб ташлашган. Порталнинг ёзишича, ҳужжатларни тиклашнинг ягона йўли талаб қилинган пулни тўлаш ҳисобланади.

Хакерлар, шунингдек, бир қатор машҳур инсонлар, жумладан Мадонна, Леди Гага, Элтон Жон, Роберт Де Ниро ва бошқаларнинг шахсий ёзишмалари, контактлари ва улар ҳақидаги бошқа маълумотларни қўлга киритишган.

Ўз навбатида, компанияда хакерлар ҳаракатлари “террорчилик” деб аталган ва уларга пул тўламасликка қарор қилинган. Компания вакилларининг таъкидлашича, пул тўланиши хакерларни махфий маълумотларни эълон қилишдан тўхтамайди.

Бироқ порталнинг таъкидлашича, Трамп ушбу юридик фирманинг ҳеч қачон расмий мижози бўлмаган. Шу сабабли хакерлар у ҳақидаги маълумотларни қандай олган бўлишлари мумкинлиги мавҳумлигича қолмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Facebook акциядорлари Цукербергнинг истеъфосини талаб қилишмоқда 14 апр, 14:05
  • Трамп сайловолди штабининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги айбловлар тасдиқланмади 25 мар, 16:15
  • CNN Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашув жойини маълум қилди 10 мая, 13:53
  • Ассанж: Трамп лавозимидан четлаштирилади 04 сен, 13:02
  • "Қароқчини ўғри урди": хакерлар Walt Disney фильмини ўғирлаб, у учун катта пул талаб қилишмоқда 16 мая, 11:58
  • Дональд Трамп уни танқид қилган сиёсатчига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчи 20 ноя, 16:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Драган Черан: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашга тайёрман. Фақат... " 12 мая, 23:12 1
  • Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди 12 мая, 22:44 0
  • Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди 12 мая, 22:22 0
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 15
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 79
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 145
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 104
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 185
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Бўлимлар