«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:41
ЎЗO‘Z

«Маиший коррупциядан элитар коррупцияни ўрганиш даражасига чиқилади» – Бош прокурор

11 мая, 17:12 2 275 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Маиший коррупциядан элитар коррупцияни ўрганиш даражасига чиқилади» – Бош прокурор Фото: Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Олий Мажлис Сенатининг 4-ялпи мажлисида коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш билан шуғулланувчи янги орган ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, янги орган республика даражасидаги агентлик ва унинг жойлардаги бошқармалари шаклида ташкил этилади.

«Мазкур агентликка коррупцияга қарши курашни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади. Унга алоҳида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мустақил орган мақоми берилади. Агентлик бирон давлат идораси, парламент, президент ҳузурида эмас, алоҳида бўлади. Бу давлат бошқарув органлари орасида ўзини-ўзи тийиб туриш механизми ва суд мустақиллиги учун ҳам керак, деб ўйлаймиз.

Агентлик ҳар бир коррупция ҳолати содир этилганда унга яратилган шароитни, коррупция хавфини танқидий ўрганади. Ҳар бир идорада ички коррупцияга қарши курашиш назорат тизими бўйича таклифлар агентликка юборилади.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан ҳар бир қонунда коррупциявий ҳолат йўқлиги бўйича ўтказиладиган ҳуқуқий экспертиза ваколати агентлик тизимига ўтказилади
», дейди Ниғматилла Йўлдошев.

Бош прокурорга кўра, янги агентликка тезкор текширув ва тергов вазифаларини юклатиш масаласи кўрилмоқда.
«Жиноят кодексида ҳам, бошқа қонун ҳужжатларида ҳам мана бу жиноят коррупция, деб аниқ белгиланмаган. Коррупция ҳолатлари қайси ҳолатда коррупция, қайси ҳолатда оддий қонун бузилиши ҳолати экани бўйича аниқ чегара йўқ.

Тергов ҳуқуқига эга бўлган Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати органларининг тергов ва тезкор қидирув фаолият ваколатларини бу органга олиб беришдан холи ҳолда, янги агентликка ҳам шу ҳуқуқлар берилади. Фақат уларнинг жиноят субъектларини белгилашда аниқ чегара қўйилади.

Агентлик тезкор қидирув ишларини олиб боришда парламент аъзолари, президент администрацияси аъзолари, ҳукумат аъзолари, республика даражасидаги хўжалик юритувчи идора раҳбарлари, банк раҳбарлари, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ва уларнинг ўринбосарлари даражасидаги мансабдор шахслар ишини ўрганади.

Яъни агентлик фаолиятида маиший коррупциядан элитар коррупцияни ўрганишга чиқилади. Мансабдор шахсларнинг қонун ҳужжатларига зид ҳаракатлари ўрганилади.
Шунингдек, давлат харидлари, бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича жараённи назорат қилиш, декларация тизимини жорий этиш ишлари агентлик зиммасига юклатилади.

Буларнинг барчаси прокурорлик назорати асосида олиб борилади. Чунки амалдаги қонунларда тергов, тергов олди текшируви, тезкор қидирув ишлари устидан назорат беовсита прокуратура зиммасига юклатилган. Ҳеч бир идорани камситмаган ҳолда, ҳар бир идора устидан прокуратура қандай назорат олиб борса, буларнинг устидан ҳам шундай назорат бўлиши белгиланган
», – деди Ниғматилла Йўлдошев.

Маълум қилинишича, янги орган фаолияти бўйича лойиҳа Президент администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар