«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:14
ЎЗO‘Z

Ангренда 2 минг йилдан зиёд тарихга эга скелет ва сопол қолдиқлари топилди

04 мая, 17:50 2 811 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ангренда 2 минг йилдан зиёд тарихга эга скелет ва сопол қолдиқлари топилди Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 23 апрелида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Норматов ўзининг яшаб турган уйи ҳовлисида қадимий қабр борлигини билиб қолади. Шу хусусида у 30 апрелда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар беради.

Музей ходимлари ҳовлига келиб, қабрни кўздан кечиришади. М.Бегмурадова, Ш. Рўзматов, Ў. Шодиева, М. Изатиллаева, М.Джураева, М.Элмуродовлар ва Маданий мерос департаменти бўлим бошлиғи А. Ёрқулов ҳамда Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исроилов иштирокида қазилма ишлари олиб борилади. Ўрганиш хулосасига кўра, ушбу қабр Қовунчи маданиятига тааллуқлилиги, яъни у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та скелет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар қазиб олинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, сопол буюмлардан бири – кўзачанинг дастаси қўчқор шохидан ишланган. Топилмаларни ўрганиш жараёнида улардан Қовунчи маданияти даврида яшаган аждодларимиз рўзғор ва хўжалик ишларида фойдаланганлиги ҳамда буюмларда ўша даврдаги диний дунёқараш хусусиятлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 582
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 347
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 482
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар