«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:58
ЎЗO‘Z

Май ойида юртимизда қандай об-ҳаво кутиляпти?

01 мая, 17:25 4 938 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Май ойида юртимизда қандай об-ҳаво кутиляпти? «Ўзгидромет»нинг ёзишича, мамлакат марказий ҳудудларида ойнинг биринчи ярмида ўртача ҳарорат 24-27 даража, иккинчи ярмида 28-31 даражани ташкил қилади.
Шу билан бирга, майда худди ёздагидек иссиқ, 33-36 даража ва ундан юқори ҳароратли кунлар ҳам бўлади.

Ёмғирли кунлар сони апрелга қараганда камроқ, бироқ ёмғирлар қисқа муддатли ва деярли ҳар доим момақалдироқли ёмғир кузатилади.
Бу йилги май ойининг дастлабки кунларидаги об-ҳаво апрель ойи охирининг об-ҳавосини эслатади.

Бугун Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий туманларига, бу сафар Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан, Туркманистон орқали нам ҳаво оқими киришни бошлайди.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудида кечга бориб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин фақат Қорақалпоғистонда ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир эрталабгача тўхтайди ва кундузи ҳаво очиқ бўлади. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир, кучли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.

3 майда Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари қолган жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
4 майдан вазият яна такрорланиб республиканинг жануби-ғарбий туманларига навбатдаги нам ҳаво кириш кутилмоқда, кейин ушбу ҳаво оқими бутун республика ҳудудига тарқалади.

4 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида, 5-6 май кунлари эса бутун республика бўйича ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бу кунларда ёғингарчилик бўлмайди.

6 май кунлари ҳарорат 23-28 даража атрофида, ёмғир вақтида 20-25 даражани ташкил қилади.
7 майдан бошлаб то ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача мамлакатимизда об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кўтарила бошлайди ва 10 майгача 29-32 даражагача исийди.

Май ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат 30-35 даражадан 22-27 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Баъзи кунларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ҳам ёғиши мумкин.
об-ҳаво, май ойи, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар