«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 20:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда апрель ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди

01 мая, 11:30 2 215 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда апрель ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-апрель ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,4 фоизга кўтарилди. Йиллик даврда эса (2019 йилнинг апрелига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,5 фоизни ташкил этди.

2019 йилнинг апрель ойида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 0,9 фоизга кўтарилган. 2019 йилнинг январь-апрель ойларида товарлар ва хизматлар ўртача 5,3 фоизга қимматлашган. 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан 2019 йилнинг апрель ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 13,7 фоизга ошган.

Ўртача ойлик ИНИ ўсишини ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-апрель ойларида ушбу кўрсаткич 1,1 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,3 фоизни ташкил этган.

Ўтган йилнинг декабрига нисбатан 2019 ва 2020 йилларнинг январь-апрель ойлари давомида умумий ИНИ кўрсаткичлари орасидаги катта тафовут февраль ойида (мос равишда 103,1 фоизга қарши 101,4 фоиз, ёки 1,7 пункт), минимал даражада эса апрель ойида (105,3 фоизга қарши 104,5 фоиз, ёки 0,8 пункт) қайд этилган.

2020 йил апрель ойида йиллик умумий ИНИ ўтган ойнинг шу кўрсаткичига нисбатан 0,9 пунктга кўтарилди (114,5 фоиздан 113,6 фоизгача). Шу билан бирга, ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан 2020 йилнинг апрель ойидаги натижа 2019 йилдаги ушбу кўрсаткичга нисбатан 0,8 пунктга баланд бўлди (114,5 фоизга қарши 113,7 фоиз).

Йирик гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгаришига кўра, нархлар ва тарифларнинг ошиши бўйича етакчилик ўтган ойлардаги каби озиқ- овқат маҳсулотларига тегишли бўлди. Жорий йилнинг апрель ойида нархлар 3,3 фоизга кўтарилиб, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,7 фоиз, хизматлар эса 0,3 фоизга ошган.

Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,4 фоиз, хизматлар 1,8 фоизга ошди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Август ойида нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди 02 сен, 13:07
  • Ўзбекистон истеъмол бозоридаги нархлар яна пасайди 02 авг, 09:57
  • Ўзбекистонда яна дефляция қайд этилди 01 авг, 13:43
  • Ўтган ойда нархлар ўртача неча фоизга ошгани маълум қилинди 01 июн, 19:58
  • Апрель ойида нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди 01 мая, 10:30
  • Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди 03 дек, 14:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди 24 окт, 18:48 142
  • АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди 24 окт, 18:38 90
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди 24 окт, 17:27 102
  • Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган! 24 окт, 17:00 213
  • Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди 24 окт, 16:30 190
  • Инсульт хавфидан огоҳлантирувчи аломатлар 24 окт, 16:23 195
  • “Бизга Россия ҳарбий базасининг ўзи етади” – Садир Жапаров 24 окт, 15:21 263
  • Ички ишлар вазири сайловда қанча маҳбус қатнашаётганини маълум қилди 24 окт, 15:19 191
  • АҚШ Тожикистондаги афғон учувчиларини тезроқ олиб кетмоқчи 24 окт, 14:30 234
  • АҚШда «энг дахшатли» жиноятчи қамоққа олинди 24 окт, 14:12 338
  • Россиядан Италияга борган футболчилар ортга қайтади! Шомуродовчи? 24 окт, 13:08 473
  • Шомуродов "Наполи"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими? 24 окт, 12:46 377
  • Бўлимлар