«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:40
ЎЗO‘Z

АҚШ коронавирус вакцинасини яратишни тезлаштириб, йил охиригача тайёр қилмоқчи

01 мая, 06:30 2 220 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ коронавирус вакцинасини яратишни тезлаштириб, йил охиригача тайёр қилмоқчи Фото: Bloomberg
АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси коронавирусга қарши вакцинани яратишни тезлаштирадиган лойиҳани ишлаб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg ушбу лойиҳа билан таниш манбаларга таяниб.

Қайд этилишича, вакцинани яратишга кетадиган вақтни 8 ойга қисқартириш режалаштирилган. Bloomberg’нинг таъкидлашича, бунинг учун фармацевтика компаниялари, давлат ва ҳарбий муассасаларнинг кучлари бирлаштирилади.

Bloomberg суҳбатдошларидан бирининг айтишича, ушбу лойиҳа учун миллионлаб доллар керак бўлади ва бу маблағларнинг бир қисми беҳуда сарфланади. Чунки кўплаб вакциналар намуналари самарасиз бўлади. Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, лойиҳа мавжуд маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва қўшимча маблағ талаб этилмайди.

Bloomberg манбасининг таъкидлашича, Дональд Трамп администрацияси 2020 йил охирига қадар 300 миллион доза вакцина яратиш ниятида. Агар лойиҳа муваффақиятли якунланса, америкаликларда вакцина кейинги йилнинг баҳорида эмас, шу йилнинг охирига келиб пайдо бўлади.

Март ойи охирларида АҚШ Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти (NAID) вакили Энтони Фаучи коронавирусга қарши вакцинани 12-18 ой ўтгачгина яратиш мумкинлигини айтганди. АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Майкл Капутонинг сўзларига кўра, президентни вакцинани ишлаб чиқишнинг одатдаги муддати қониқтирмаган ва бу масалада катта ютуқларга эришишни қўллаб-қувватлаган.

Агентлик хабарига кўра, ушбу лойиҳа муҳокама қилинадиган навбатдаги йиғилиш Оқ уйда 6 май куни бўлиб ўтади.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус қурбонлари сони 60 минг кишидан ошиб кетган. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 миллион кишидан ошган, 120 мингдан ортиқ бемор тузалган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 21
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 165
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 843
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар