«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:51
ЎЗO‘Z

Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг инқирозни енгиб ўтиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратади

24 апр, 18:28 2 401 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг инқирозни енгиб ўтиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратади Фото: Reuters/Yves Herman
Коронавируснинг тез ёйилиши глобал пандемияга айланди. Европа иттифоқи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига пандемияга глобал реакция қилиш учун 114 миллион евро ажратди.

ЕИ Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирус инқирозини енгиб ўтиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қатор реал чораларни кўрди. Инқирозга жавобан ЕИ томонидан гуманитар, тиббий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатлар кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, у жамият ва иқтисод учун беқарорлашиш хавфини пасайтиришга олиб келадиган қисқа муддатли эҳтиёжлар каби узоқ муддатли тузилмавий оқибатларга жавоб тариқасидаги чораларни ўз ичига олади.

ЕИ соғлиқни сақлаш секторининг шошилинч эҳтиёжларини қондириш мақсадида мамлакат учун ЖССТнинг тайёрлиги ва реакциясини таъминлаш бўйича Стратегик режа доирасида 2,2 миллион евро тақдим этади. ЕИ 5 миллион евро миқдоридаги маблағни Оролбўйи минтақаси учун Кўпшериклик траст фондига йўналтиради; фонд яқин кунларда коронавирус оқибатлари билан курашиш учун таклифлар танловини ҳам эълон қилади.

ЕИ қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришни бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида 21 миллион евро тўлашни тезлаштириб, мамлакат иқтисодиётини тиклашга ҳам кўмаклашади. Бундан ташқари, 4 миллион еврогача маблағ қишлоқ хўжалиги секторида инқирознинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига йўналтирилади.

Шунингдек, ЕИ БМТ ТД томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида бошқарув даражасини ошириш ва давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 1,8 миллион еврогача бўлган маблағни давлат хизматларига онлайн-кириш билан боғлиқ фавқулодда харажатларни қоплашга, шунингдек, пандемиянинг ижтимоий оқибатларини ҳал қилиш билан шуғулланувчи фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлашни 1 миллион еврогача таъминлашга қайта тақсимлайди.

ЕИ Франция тараққиёт агентлиги билан шерикликда касалхона чиқиндилари билан хавфсиз муомалада бўлишга кўмаклашиш устида ҳам ишламоқда (1 миллион еврогача).

ЕС элчиси Эдуардс Стипрайс таъкидлаганидек: «Ҳукумат иқтисодиётни қутқариш ва кичик ҳамда ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ўта муҳим чораларни кўрмоқда. Ишонаманки, биз агар биргаликда ҳаракатланиш чораларини кўрсак, катта натижаларга эришамиз. ЕИ томонидан биз қўшимча молиявий ёрдам тақдим этганча, шунингдек, жорий кризисни бартараф қилиш билан боғлиқ аниқ муаммоларни ҳал қилишга фойдаланиш имкони бўладиган пул маблағларини йўналтирганча Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз».

ЕИ чоралари шерик мамлакатларга уларнинг коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатлари билан курашини қўллаб-қувватлашга 20 млрд евродан ортиқ миқдорда йўналтирилган TeamEurope (Европа жамоаси) глобал ёрдам дастури натижаси ҳисобланади. TeamEurope ёндашуви ЕИ молиявий ресурсларини, унинг аъзо мамлакатлари ва молиявий институтларини, хусусан, Европа инвестиция банки ва Европа реконструкция ва тараққиёт банкини бирлаштиришдан иборат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 73
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар