«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:03
ЎЗO‘Z

«Ўзбекистонда вирусдан соғайиш кўрсаткичи жаҳонникидан яхшироқ» – Отабеков

23 апр, 18:38 2 563 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекистонда вирусдан соғайиш кўрсаткичи жаҳонникидан яхшироқ» – Отабеков Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусдан тузалиш кўрсаткичи 26,3 фоизни ташкил қилмоқда ва бу жаҳондаги кўрсаткичдан яхшироқ ҳисобланади. Бу ҳақда давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
«Ўзбекистонда вирусни даволаш учун жаҳон тажрибасида мавжуд энг илғор усуллар қўлланмоқда. Жаҳондаги 24 фоиз соғайиш кўрсаткичи билан солиштирганда биздаги 26,3 фоиз тузалиш кўрсаткич ижобий», дейди Нурмат Отабеков.

У Ўзбекистонда вирус аниқланган кундан бери 200 мингдан ошиқ киши тестдан ўтказилгани, кунига ўртача 10 мингдан ортиқ тест таҳлиллари ўрганилаётганини маълум қилган.

Шунингдек, брифингда Ўзбекистонда лаборатор шароитда вирусга қарши антитаналар ўрганилмаётгани айтилди.
«Вирусга қарши антитаналар фақатгина касалликни бошдан ўтказган одамда табиий равишда пайдо бўлади. Бизда касалликни бошдан кечирганлар сони ҳали кам, шунинг учун республикада антитанани аниқлаш учун лаборатор текширувлар ўтказилмаяпти», дея таъкидлади Нурмат Отабеков.

23 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 1716та ҳолат қайд этилган, беморларнинг 7 нафари вафот этган, 455 киши тузалган.
Дунёда эса касалланиш ҳолатлари сони 2 млн 657 мингга яқинлашган, 185 мингдан ортиқ киши вафот этган, 730 мингга яқин киши соғайган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар