«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:36
ЎЗO‘Z

«Мен ислом динига яқинроқман»: Дмитрий Песковнинг қизи Рамазон ойида рўза тутишини айтди

22 апр, 20:35 2 195 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мен ислом динига яқинроқман»: Дмитрий Песковнинг қизи Рамазон ойида рўза тутишини айтди Фото: Instagram
ОАВнинг ёзишича, Кремль матбуот котибининг қизи ўтган йили Рамазон ойида бир неча кун рўза тутган.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қизи Елизавета ўзининг Instagram саҳифасида эътиқодли эканлигини ёзди ва Рамазон ойида рўза тутишини билдирди.

У аслида Россия православларини Пасха билан табриклаб пост қолдирган.
Елизавета постида ота-онаси уни болалигида ҳеч бир динга йўналтирмаганини, улғайганида қайси динга эътиқод қилишни ўзига қўйиб беришганини ёзган.

У Россияда ҳақиқий православлик дини борлигига шубҳа билдирган.
«Муҳташам кортежи бўлган патриарх ишончга сазовор эмас», - деб ёзган Пескова.

Елизаветанинг сўзларига кўра, у ҳозирча дин борасида аниқ танлов қилмаган, аммо унинг қалбига Ислом дини яқин.
«Албатта, лекин мен ислом динига яқинроқман», – деб ёзган Пескова, фойдаланувчилардан бирининг у буддизмни ўргангани тўғрисидаги саволига жавобан.

Фойдаланувчилар шунингдек, унинг Рамазон ойида рўза тутишига қизиқишган.

«Ҳа», - деб жавоб берган Пескова ва ўтган йили бир неча кун рўза тутганини қўшимча қилган.

ОАВнинг ёзишича, Кремль матбуот котибининг қизи ўтган йили Рамазон ойида бир неча кун рўза тутган.
«Тиббий нуқтаи назардан, Рамазон организм учун жуда фойдали (агарда тўғри овқатланилса). Асосийси, ҳар қандай рўзадан мақсад – интизом, роҳатлардан воз кечиш, диққатни руҳий ҳолат ва фикрлашга қаратиш», деб ёзган Елизавета Пескова.

Унинг сўзларига кўра, рўза тутишда унинг учун энг асосийси ният бўлган.
«Ният бўлса, организм ўзи мослашиб олади ва талаб қилмай қўяди», деб таъкидлаган у.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой давлат кенгаши: Ислом дини шинжонлик уйғурларининг ихтиёрий танлови бўлмаган 24 июл, 11:04
  • Поль Погба: «Ислом дини дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга ёрдам берди» 12 июн, 23:22
  • Исландияда 22 соат рўза тутишмоқда 28 мая, 00:36
  • Дания расмийси Рамазонни «жамият учун хавфли» деб эълон қилди 22 мая, 13:22
  • Бутун дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи 19 мая, 22:30
  • Обама АҚШнинг ислом динига қарши эмас, террористларга қарши курашаётганини таъкидлади 19 фев, 11:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 02 авг, 21:21 0
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 273
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 401
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Бўлимлар