«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:52
ЎЗO‘Z

«Тангем» ўзи иштирокидаги 3 млн долларлик янги сериални Ўзбекистон халқига совға қилди

21 апр, 13:53 3 268 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Тангем» ўзи иштирокидаги 3 млн долларлик янги сериални Ўзбекистон халқига совға қилди Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати
Ўзбекистоннинг Кореядаги туристик бренд элчиси, машҳур «Сарой жавоҳири» телесериалидаги Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э ўзи иштирокидаги янги сериални Ўзбекистонга ҳадя қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида актриса Ли Ён Э ҳамда GroupEight компанияси раиси Бёнг Жун Сонг билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда актриса бутун дунёдаги коронавирус билан боғлиқ пандемия сабаб апрель ойида Ўзбекистонга кела олмаслигини афсус билан қайд этиб, COVID-19 билан боғлиқ вазият нормаллашганидан сўнг продюсер Бёнг Жун Сонг билан, албатта, мамлакатга ташриф буюришини маълум қилган. Актриса Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишни мақсад қилгани, шунингдек, мамлакат туристик брендини тарғиб қилишда давом этишини алоҳида таъкидлаган.

Учрашув давомида Ли Ён Э Ўзбекистон халқига ўзи бош ролни ижро этган «Саимдан, ранг-баранг хотиралар» номли телесериалини ҳадя қилган. Актриса ушбу сериал айни дамда аксарият вақтини уйда ўтказаётган Ўзбекистон аҳолисига вақтни мазмунли ўтказишига ёрдам беради, — дея умид билдирган.

«Давлат раҳбари ташаббуси билан хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм элчиси лавозимига чет эллик машҳур сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доиралари вакиллари тайинланиб келмоқда. Бундай шахсларнинг туризм тарғиботига жалб қилиниши юртимизга келадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошириш йўлида хизмат қилади. Хорижий мамлакатлардаги туристик бренд элчиларининг ҳозирги пандемия шароитида Ўзбекистон ва унинг халқига бундай эътиборни намоён этиши, албатта, таҳсинга сазовордир», — дейди Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун, «Саимдан, ранг-баранг хотиралар» Жанубий Кореянинг 30 серияли драмаси бўлиб, кореялик машҳур мусаввир, хаттот ва шоира Шин Саимдан (1504—1551) ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

Корея республикасининг 50 000 вон номиналли энг йирик банкнотасида унинг тасвири акс эттирилган. Мазкур сериал 2017 йилда Жанубий Кореянинг «SBS» телеканалида эфирга узатилган. Шундан сўнг Хитой, Япония, Сингапур, Малайзия, Таиланд ва бошқа мамлакатлар телекомпаниялари уни ўртача 3 миллион АҚШ доллари эвазига трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 575
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 476
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар