«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 03:10
ЎЗO‘Z

АҚШ коронавируснинг келиб чиқишини аниқламоқчи

18 апр, 19:05 2 719 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ коронавируснинг келиб чиқишини аниқламоқчи Америка томони Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораторияда COVID-19 коронавируси пайдо бўлгани ҳақида версияни кўриб чиқмоқда ва унинг келиб чиқишини аниқламоқчи, деди АҚШ президенти Дональд Трамп. Бу ҳақида РИА Новости хабарига асосан Спутник маълум қилмоқда.

Уханда вирус келиб чиқиши версияси бўйича тергов қандай олиб борилаётгани ҳақида берилган саволга АҚШ президенти жавоб берди:

Яъни кўп ғалати нарсалар рўй бермоқда, бироқ терговлар олиб борилмоқда, биз вирус кериб чиқиши ҳақида билиб олмоқчимиз. Айтишим мумкин бўлган нарса – у қаерда пайдо бўлмасин, у Хитойдан келди, қандай шаклда муҳим эмас. Ҳозир бир юз саксон давлат ундан азоб чекмоқда”, - деди Трамп.

Бундан аввал АҚШ бош котиби Майк Помпео ХХРдан коронавирус пандемияси келиб чиқиши масаласида шаффофликни талаб қилди. Шу ўринда Помпео Ухандаги лабораториядан вирус чиқиши мумкинлиги ҳақида Америка ОАВлари мақолаларни тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортди.

Американинг Fox News телеканали ўз манбаларига асосланиб, COVID-19га чалинган биринчи бемор Хитойнинг Ухань шаҳридаги вирусология институти лабораториясида ишлаган, деб хабар қилди. Каналнинг манбаларидан бири Хитойни "далилларни яшириш бўйича тарихда энг қиммат операция" да айблаган. Шу ўринда таъкидланишича, лаборатория биологик қурол ишлаб чиқмалиги, хитойлик олимлари томонидан вирусни тадқиқ қилиш бўйича юксак натижаларини намойиш қилиши керак эди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, ХХР бошидан бери коронавирус инфекцияси эпидемияси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда очиқ ва масъулиятли позицияга эга эканлигини маълум қилди.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати ЖССТга мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей провинцияси) Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришди.
Мутахассислар янги коронавирус унинг қўзғатувчиси бўлганлигини аниқладилар, кейинчалик касаллик расмий равишда COVID-19 деб номланди.

ЖССТ 11 мартда янги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда деярли 2,1 миллион юқтириш ҳолатлари қайд этилди, деярли 140 минг киши вафот этди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойнинг Россиядаги элчиси коронавирус манбаи Хитойда эканлигига шубҳа қилди 18 апр, 12:17
  • Нобель мукофоти совриндори: коронавирус лабораторияда яратилган 17 апр, 23:26
  • Коронавирусга чалинган илк бемор Ухандаги лаборатория ходими эканлиги маълум қилинди 16 апр, 15:26
  • Британия разведкаси коронавирус қандай пайдо бўлгани борасида ўз тахминини эълон қилди 06 апр, 15:50
  • Хитой америкалик ҳарбийларни Уханга коронавирусни олиб киришда айблади 18 мар, 11:47
  • Помпео: "Трампнинг босими НАТОга 100 млрд доллар топишга ёрдам берди" 24 янв, 12:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 272
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 349
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 352
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 366
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 424
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 569
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 468
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 496
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 404
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 391
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 366
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 288
  • Бўлимлар