«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:49
ЎЗO‘Z

«Ҳумо» хоккей клуби келаси мавсум ОХЛда иштирок этмаслигини маълум қилди

17 апр, 18:56 2 442 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ҳумо» хоккей клуби келаси мавсум ОХЛда иштирок этмаслигини маълум қилди Фото: «Ҳумо»
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби келаси мавсум Олий Хоккей Лигасида (ОХЛ) иштирок этмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати ўз баёноти орқали эълон қилди. Бунга коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ноқулайликлар, мусобақалар қачон ва қай тариқа ўтказилиши номаълум бўлиб қолаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.

«Инфекциянинг тарқалиш кўламини, янги коронавируснинг инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётганини инобатга олган ҳолда, мавсум олдидан тайёргарликнинг ва ОХЛ чемпионатининг бошланиш вақти тўғрисида аниқ тушунча бўлмагани сабабли, шунингдек, у қай тарзда ўтказилишини ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда, клуб раҳбарияти ОХЛ ва QRО чемпионатларининг 2020/21 йилги мавсмида иштирок этмаслик қарорига келди», — дейилади баёнотда.

Баёнотда клубининг кейинги мавсум қайси мусобақада иштирок этиши маълум қилинмаган.
ТАСС'нинг хабар қилишича, «Ҳумо» бир мавсум ўтиб ОХЛга қайтиши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати раҳбари Александр Малишев маълум қилган.

«Бир йил ўтиб «Ҳумо» қайтишига умид билдирамиз. Ҳозирда пандемия билан боғлиқ вазиятни башорат қила олмаймиз», — дейди Малишев.
«Ҳумо» хоккей клубига 2018 йил охирида асос солинган. Жамоа уй учрашувларини «Humo Arena»да ўтказади. 2019 йилда хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган. 2019 йилнинг ёзида «Humo» ОХЛда иштирок этиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Humo Arena» очилиш маросимида россиялик бир қатор хоккей афсоналари Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан Александр Якушев, Валерий Каменский, Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровларга Dream City компанияси томонидан Тошкент шаҳридан уй берилганди.

Маълумот учун, ОХЛ (ВХЛ) — Россиянинг КХЛдан кейинги иккинчи даражали хоккей лигаси. Унинг 2019/20 йилги мавсумида Россиянинг 27 та, Қозоғистон ва Хитойнинг 3 тадан клуби қаторида Ўзбекистон номидан «Humo» иштирок этган. ОХЛ 2019/20 йилги мавсуми март ойи сўнггида коронавирус сабаб муддатидан аввал якунланганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 421
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 204
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 89
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 391
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар