«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:34
ЎЗO‘Z

Жафар Ирисметов: «Жасур Яхшибоевга Европа клубларидан таклифлар бор»

16 апр, 19:53 3 435 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жафар Ирисметов: «Жасур Яхшибоевга Европа клубларидан таклифлар бор» Фото: Twitter
«Пахтакор» спорт директори Жафар Ирисметов айни дамда ижара асосида Беларуснинг «Энергетик-БГУ» жамоасида тўп тепаётган Жасур Яхшибоевга Европа клубларидан таклифлар борлигини айтди. Бу ҳақида «Пахтакор» спорт директори Жафар Ирисметов маълум қилди.

«Жасур Яхшибоев Ўзбекистон чемпионатида негадир очилиб кета олмади. Аммо у мамлакатдаги энг иқтидорли футболчилардан бири. Уни билган ҳолда «Энергетик-БГУ»га берганмиз. У ерда ёш ўйинчилар кўп. Мураббийларни ҳам таниймиз. Уни ижарага беришдан олдин мураббийлар билан ҳам гаплашганмиз. Айни дамда футболчига Венгрия, Польша ҳамда Португалия чемпионатларидан таклифлар бор. Тўғри, таклиф билдираётган клублар топ клублар эмас. Бироқ таклифлар келиб турибди», — дейди «Пахтакор» спорт директори Жафар Ирисметов.

Маълумот учун, трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли бўлган Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида 4-турдан сўнг 3 та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг жамоаси 16 апрель, пайшанба куни, «Городея» клубига қарши 5-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 75
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 354
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 262
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар