«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:38
ЎЗO‘Z

«Бизнинг орамизда ҳам коронавирусга чалинганлар бўлиши мумкин» — Нурмат Отабеков

08 апр, 15:35 3 180 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бизнинг орамизда ҳам коронавирусга чалинганлар бўлиши мумкин» — Нурмат Отабеков Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков айни пайтда коронавирус аниқланаётган беморлар асосан карантинга олинганлар орасидан чиқаётгани ва бу яхши ҳолат эканини маълум қилди.

«Бизда биринчи бемор 15 март куни аниқланган бўлса, ҳозиргача касалланган шахсларнинг ҳам кимлар билан мулоқот қилганини, қаерларга борганини аниқлаяпмиз.

Битта инфекция юқтирган одамнинг ўзи 3-4 одам орқали ҳам касаллик тарқатиши мумкин. Бу худди занжирга ўхшайди. Шунинг учун биз ҳозир ҳам орамизда коронавирусдан касалланганлар бўлиши мумкинлигини рад этмаймиз.

Ва шу сабабли биз ҳар доим фуқаролардан касалликнинг бирор симптоми кузатилаётганда ёки эпидемик нохуш ҳудуддан келган фуқаро ёки касаллик аниқланган бирор киши билан мулоқот қилинганда, бу ҳақда тиббиёт ходимларига хабар беришни сўрамоқдамиз
», дейди Отабеков АОКАда ўтказилган брифинг чоғида.

У ҳозирда энг асосий вазифа вирус аҳоли орасида кенг тарқалишига йўл қўймаслик ва уни эрта аниқлашдан иборат бўлиб тургани, шунинг учун ҳам касаллик юқтириш эҳтимоли бор барча одамлар карантинга олинаётганини қайд этиб ўтган.

«Касаллик карантинга олинганлар орасида аниқланмоқда. Бу омадли ҳолат ва ташкил қилинган тизим яхши ишлаётганидан дарак беради», дея қўшимча қилди Нурмат Отабеков.

Бош санитария инспектори об-ҳаво совиб кетишининг коронавирус тарқалишига таъсири ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Ҳақиқатан ҳам ҳаво совуқ бўлса, айниқса -2 даражадан +10 даражагача ҳаво ҳароратида коронавирус қўзғатувчиси анча муддат яшай олади. Унинг ташқи муҳитда бўлиш вақти узаяди. Лекин агар биз уйимизда қолсак, кўчага чиқмасак, мулоқотларга йўл қўймасак, мулоқот бўлганида ҳам масофани сақлайдиган бўлсак, республикамиздаги эпидемологик вазиятга ҳозирги кундаги об-ҳаво таъсир қилмаслиги мумкин», дейди у.

Айни вақтда Ўзбекистонда 88 695 киши карантин шароитида сақланаётгани хабар қилинганди, улардан 67 мингдан ортиғи уй шароитида карантин кузатувида, 21 мингдан ортиқ киши мамлакатнинг турли нуқталаридаги махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларида стационар шароитда бўлиб турибди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 80
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар