«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:45
ЎЗO‘Z

Коронавирус пандемияси шароитида тиббий ниқоблар тақиб юриш зарур экани исботланди

07 апр, 09:30 2 351 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус пандемияси шароитида тиббий ниқоблар тақиб юриш зарур экани исботланди Фото: Getty Images
Тиббий ниқоблар коронавирус тарқалиш суръатларини камайтира олади. Бу ҳақда Nature Medicine журналида чоп этилган олимлар халқаро гуруҳининг тадқиқотида маълум қилинган.

Лаборатория шароитларида ниқоблар беморларнинг турли вируслардан муайян бирликларини юқтиришининг олдини олган. Ушбу инфекция заррачалари Gesundheit махсус аппарати ёрдамида кузатилган, ускуна одамнинг нафас олишини кузатиб, ҳаво таркибини таҳлил қилади. Мутахассислар тиббий ниқобларнинг тақиб юрилиши COVID-19 пандемияси шароитида зарур чора эканлигини исбот қилган.

Тажрибада респиратор вирусли инфекция юқтириб олгани гумон қилинаётган 246 нафар одам иштирок этди. Гонконг университети олимлари ўтказган тадқиқотлар 111 кузатилувчининг нафас зарраларида турли вирус бирликлари кузатилган ва улар нафас олган вақтда улар ҳаво бўйлаб тарқалган. Ниқоблар атмосферага чиқарилган риновирус бирликларига таъсир қилмаган.

Gesundheit II аппарати ихтирочиси Жон Милтон ниқобларнинг вируслардан ҳимояланишдаги энг яхши восита эмаслигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, жамоат жойларда вентиляциянинг яхшиланиши, ултрабинафша нурлар чиқарувчи лампалар қўйилиши, вируслар ва бактерияларни ўлдиради ва инфекцияларга қарши курашда самара беради.

4 апрель куни АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари ташкилоти (CDC) жамоат жойларида ипак матодан қилинган ниқоблар билан юришни тавсия қилган. Ташкилот ниқобларни, ҳатто улар қўлда тикилган бўлса ҳам ҳамма, коронавирус аломатлари кузатилмаган беморлар ҳам тақиб туриши лозим. Баёнотда, COVID-19 ташувчилари ўзлари касаллик юқтирувчиси эканликларини билмаслиги ва асосий зарарловчи бўлишда давом этиши мумкинлиги қайд этилган. Март ўрталарида CDC фақат коронавирус юқтириб олган беморларга қараётган тиббиёт ходимларигина ниқоб тақиши зарурлиги ҳақида маълум қилганди.

Аввал АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирсдан ҳимояланиш учун барча тиббий ниқоб тақиши лозимлиги, бироқ ўзи ушбу қоидага амал қилмаслигини, сабаби тиббиёт буюмларини шифокорлар учун асраш кераклигини таъкидлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 154
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 97
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 211
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 328
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 287
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар