«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:07
ЎЗO‘Z

АҚШда бир ҳафта ичида ишсизлар сони рекорд даражада кўпайди

03 апр, 08:50 2 326 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда бир ҳафта ичида ишсизлар сони рекорд даражада кўпайди Фото: Getty Images
АҚШда 28 март куни якунланган аввалги ҳафта ичида бандлик идораларига ишсизлик нафақаси олиш мақсадида 6,65 млн америкалик мурожаат қилди. АҚШ кўламлари бўйича бу жуда катта кўрсаткич бўлиб, оддий вақтда бу кўрсаткич ҳафтасига 300 минг мурожаатдан ошмаган.

Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, аввалги антирекорд бундан бир ҳафта аввал ўрнатилганди. Ўшанда 3,3 млн киши ишсизлик нафақаси олишга ариза берган. Таъкидлаш жоиз, бу натижа ўз навбатида 1982 йилдаги рекорд натижани янгилаганди. Ўшанда нафақа олишга 695 мингта ариза берилган.

АҚШ меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси сабабли юз берган инқироз сабабли 2 ҳафта ичида 10 млн америкалик ишидан айрилган.
2009 йилда жаҳон инқирозидан кейин АҚШда ишсизлик нафақаси олишга мурожаатлар сони ҳозиргидан анча кам бўлган (энг кўпи билан 2009 йил мартида ҳафтасига 665 минг мурожаат).

Коронавирус пандемияси ортида киритилган ижтимоий масофалашув сиёсати сабабли АҚШда кичик ва ўрта корхоналар ёпилиши ёки фаолиятини тўхтатиши ишсизликнинг мислсиз даражада ўсишига олиб келди.

“Мен ҳаётимда бундай рақамларни кўраман, деб ҳеч ўйламагандим”, деб айтган Bloomberg ахборот агентлигига Pictet Wealth Management иқтисодчиси Томас Костерг. Таъкидланишича, АҚШда ишсизлик даражаси 20 фоизгача ёки 2008-2009 йиллардаги аввалги инқироз вақтидагидан 2 марта кўпроқни ташкил қилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар