«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:35
ЎЗO‘Z

Путин коронавирусга чалинган шифокор билан мулоқотдан кейин масофадан ишлашга ўтди

02 апр, 06:46 2 404 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин коронавирусга чалинган шифокор билан мулоқотдан кейин масофадан ишлашга ўтди Фото: Yahoo
Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Коммунарка посёлкасидаги шифохона бош шифокори Денис Проценкода коронавирус аниқлангандан кейин масофадан ишлай бошлади. Путин 24 март куни коронавирусга чалинганлар учун мўлжалланган шифохонага ташриф буюрганда Проценко билан тиббий ниқобсиз мулоқот қилган ва у билан қўл сиқишган.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда Путин шундан кейин қаергадир ғойиб бўлгани ҳақида гаплар юра бошлаган: 25-27 март кунлари у ҳақида тайёрланган сюжетлар кўпроқ олдиндан ёзиб олинганга ўхшаган.

Путиннинг шифохонага ташрифи вақтида Проценко билан, шунингдек, Москва мэри Сергей Собянин, бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова, соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ва Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова ҳам мулоқот қилган. Уларнинг барчаси шифокор билан ниқобсиз суҳбатлашишган ва қўл сиқишишган. Собяниннинг матбуот котиби Гулнара Пенькова мэрнинг соғлиғи жойидалиги, у тиббий назоратда эканлиги ҳақидаги қисқача изоҳ билан кифояланиб қолган.

Бу орада Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, ўшанда президент билан Коммунаркада бўлганларнинг барчаси ҳар куни коронавирусга тест топширмоқда. Таъкидланишича, 1 апрелда Путин вазирлар билан биринчи марта масофадан йиғилиш ўтказиши режалаштирилган. Кейинроқ Путин яна битта йиғилиш ўтказиши, бироқ бу сафар йиғилиш ёпиқ тартибда ўтиши белгиланган.

“Барча унинг масофадан ишлаётганини кўради”, деб айтган Песков. Шу билан бирга у Путин ўзини изоляция қилиш кераклигига ўрнак кўрсатиши ҳақидаги гапларга қўшилмаслигини айтган. “Президент одатда намойишкорона чоралар эмас, амалий чоралар кўради”, деб айтган Песков. Унинг таъкидлашича, коронавирус хавфи сабабли Россия президенти суҳбатдошлари билан қўл беришиб сўрашмай қўйган, чунки ҳозирда “ҳамма ижтимоий масофалашувга риоя қилиши” лозим.

Песковнинг таъкидлашича, Кремлда Проценко Путин билан учрашувдан олдин коронавирусга тест топширгани-йўқлигини билишмайди. “Биз буни билмаймиз. Мен яна бир бор такрорлайман, у [Проценко] ёнига президент келаётганини ҳаттоки билмаган”, деб жавоб қилган Песков “Ведомости” нашри саволига.

Унинг айтишича, Кремлда коронавирусдан сақланиш учун барча эҳтиёткорлик чоралари кўрилмоқда.
Ўз навбатида коронавирусга чалинган Денис Проценко ўзини яхши ҳис қилаётганини ва ўз ишчи хонасида изоляцияда эканини айтган.

Юқумли касалликлар бўйича мутахассис Евгений Тимаков “Коммерсант” нашрининг Проценко Путиннинг ташрифи вақтида вирусга чалинган бўлгани ёки бўлмагани ҳақидаги саволига жавобан “одам коронавирус аломатлари пайдо бўлишидан 2 кун аввал юқумлига айланишини” маълум қилган. “Владимир Владимирович Коммунаркада бўлганда, Денис Проценко юқумли бўлгани эҳтимолдан узоқ”, деб ҳисобламоқда мутахассис.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 626
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар