«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 09:00
ЎЗO‘Z

Коронавирусни нима тезроқ ўлдиради: совунми ёки антисептик?

01 апр, 23:50 6 896 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусни нима тезроқ ўлдиради: совунми ёки антисептик? Фото: «Zen.yandex.ru»
Ҳозирча вакцина йўқ экан, демак, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда биздан энг муҳим талаб қилинадигани бу — гигиена. Мутахассислар ҳар қандай жамоат жойига бориб келгач, шахсий ёки жамоат транспортидан фойдалангач, эшик тутқичлари, пулни ушлагач, овқатланиш ва таом тайёрлашдан олдин қўл ювишни тавсия этади. Фақат бунда антисептик ёки ювувчи воситалардан тўғри фойдаланиш лозим, деб ёзади «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри.

Қўлни нима билан ювиш керак?
Фармацевтика саноати қўл учун хилма-хил антисептикларни таклиф этаётганига қарамай, олимларнинг фикрича, совун ва иссиқ сув — энг самаралиси. АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликлар профилактикаси ва назорат қилиш маркази қўлни совунлаб ювиш имкони бўлмагандагина антисептиклардан фойдаланишни тавсия этади.

Совун коронавирусни қандай ўлдиради?
SARS-CoV-2 — РНК-таркибли бир занжирли вирус. Рибонуклеин кислота занжири икки қават оқсилли қобиқ —капсид билан ўралган. У ёғ ва ёғсимон моддалардан иборат липид билан қопланган. Айнан улардан тожни эслатувчи «тикан»лар ўсиб чиқади.
Совун липид қобиқни парчалайди, ҳатто, бутунлигини сақлаб қолган патоген зарраларни ҳам теридан ажратиб олиб, кўпик билан бирга ювиб юборади.

Қўлни тўғри ювиш жуда муҳим
Сув қанча иссиқ бўлса, шунча яхши. Антибактериал ёки кирсовун каби махсус совун бўлиши шарт эмас, оддий совун ҳам бўлаверади. Муҳими — кўпикланиш, айнан у вирусни ювиб юборади.

Вирус қобиғини парчалаш учун совунга камида 20 сония вақт керак. Совун кўпиги қўлни, яъни билак ва кафтнинг ташқи томонини тўлиқ қоплаши, кўпик бармоқлар ораси ва тирноқлар остига кириши зарур.

Совун билан сув бўлмаса-чи?
Бундай ҳолатда мутахассислар санитайзерлар ёки этанол — оддий спиртли антисептик воситаларни тавсия этади. У коронавирусни 30 сонияларда ўлдиради.

Шу боис антисептик билан ишлов бергач шу заҳоти қўлни артманг, ўзи қурисин.
Олимлар фикрича, дезинфекцияловчи воситадаги этанол 70 фоиздан кам бўлмаслиги зарур. CDC талаби эса сал камроқ — 60 фоиз.

Тадқиқот натижаларига кўра, ёғ ва кир антисептиклар таъсирини камайтиради. Шунинг учун аввал қўлни совунлаб ювиш зарур. Устига-устак, спиртли санитайзерлардан кўп фойдаланиш яхши эмас — улар совундан фарқли равишда терини қўзғатади ва вирусга таъсирчан қилиб қўяди.

Ўзингиз тайёрласангиз ҳам бўлади
ЖССТ сайтига дезинфекцияловчи воситаларни мустақил тайёрлаш бўйича йўриқнома жойланган: 80% этанол ёки 75% 1,45% глицерин ва 0,125% водород пероксиди қўшилган изопропанол.

Спирт ва водород пероксиди инфекцияни ўлдиради, глицерин эса терини намлайди. Бошқа намловчи воситалар ҳам бўлади. Масалан, вера алойи.

Нам салфеткалар
Борди-ю, антисептик бўлмаса, спиртли салфеткалар ҳам ёрдам беради. Бензалконий хлоридли антибактериал воситалар эса SARS-CoV-2 га қарши бефойда, деб ҳисоблайди олимлар.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Коронавирус беморларининг 2 нафари Фарғонада даволанмоқда 25 мар, 16:56
  • Сўлак ва пластик юзасида: коронавирус қанча яшайди? 19 мар, 22:47
  • Коронавирус – 10 саволга 10 жавоб! 17 мар, 15:05
  • Коронавирус: смартфон ҳам инфекция ташувчиси бўлиши мумкинми? 16 мар, 09:01
  • Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони ошиб бормоқда 14 мар, 18:40
  • Вазирлик вакили коронавирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берди 05 мар, 18:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Косачёв АҚШдаги намойишларга Россия алоқадорлиги ҳақидаги сўзларни ёлғон деб атади 02 июн, 08:00 1
  • Смартфонларни “ўлдирадиган” расм интернетда тарқалди 02 июн, 07:30 173
  • Пайариқ тумани – "қизил" ҳудуд. Аммо автомобиллар яширин йўлдан қатнамоқда (видео) 02 июн, 07:00 224
  • Россиялик олимлар инсон характерини унинг суратига қараб аниқлайдиган нейротармоқ яратди 02 июн, 06:30 183
  • АҚШда норозилик намойишлари узр сўраш билан якунланди (фото, видео) 02 июн, 00:30 516
  • Туркияда ресторан, музей ва бозорлар очилди 02 июн, 00:13 353
  • Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади 02 июн, 00:04 375
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3700 нафардан ошди 01 июн, 23:54 481
  • Шунчаки эртак 01 июн, 23:36 749
  • Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди 01 июн, 23:30 696
  • Машҳур брендлар остида кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган шахс фош этилди 01 июн, 23:14 584
  • Суперлига 1-давра тақвими билан танишинг 01 июн, 22:53 374
  • Бўлимлар