«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:35
ЎЗO‘Z

Скворцова коронавирусга қарши Россия препарати ҳақида гапирди

31 мар, 14:21 4 604 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Скворцова коронавирусга қарши Россия препарати ҳақида гапирди Россия Федерал биотиббиёт агентлиги томонидан тақдим этилган коронавирусга қарши Мефлохин препарати таъсири енгил кечади ва аниқ антикоронавирус таъсирига эга, деди ФМБА (Федерал биотиббиёт агентлиги) раҳбари Вероника Скворцова.

"Мефлохин" ва гидрохлорид - безгакка қарши белгиланган хининли дориларнинг аналоглари, аммо токсик кучи унчалик жиддий эмас, енгил кечади ва антикоронавирус эффекти яққол сезиларли, яъни микроконцентрацияларда (литрига ўн миллимол) ушбу дори тўқима маданиятида цитопатик таъсирни тўлиқ ингибирлаштирилишига олиб келади", - деди Скворцова "Россия 1" каналидаги "Владимир Соловёв билан оқшом" дастурида.

У ФМБА Мудофаа вазирлигининг Микробиология институти билан дори воситаси устида бирга изланишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
ФМБАда клиник синовларни ўтказиш учун Мефлохиннинг уч мингга яқин қутиси мавжуд, деди Скворцова. ФМБА препаратни Коммунаркадаги шифохонага бериб юборишга тайёр.

Агентлик раҳбари ушбу дори нафақат даволаш учун, балки профилактика учун ҳам самарали бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
"Агар бу клиник синовларда тасдиқланса, унда биз самарали даволаш воситасига эга бўламиз", - деб таъкидлади Скворцова.

Илгари ФМБА Мефлохин безгакка қарши дориси асосида коронавирус инфекциясини даволаш схемасини ишлаб чиққан.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда вирусни юқтирганлик бўйича 690 минг ҳолат аниқланган, 33 мингдан зиёд инсон вафот этган.

АҚШ, Италия, Испания ва бир қатор Европа мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият юзага келмоқда. COVID-19 тарқалиши бошланган Хитойда эпидемия тугагани ҳақида кеча - 30 март куни эълон қилинди.

Бугунги кунга қадар Россияда коронавирус билан касалланган 1836 бемор рўйхатга олинди (уларнинг 1226 таси Москвада), 66 бемор соғайиб кетган.
Ўзбекистонда 158та касалланиш ҳолати қайд этилди. 7 киши тузалди, 2 киши вафот этди.
коронавирус, Россия препарати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар