«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:50
ЎЗO‘Z

Испан гриппидан ва жаҳон урушидан омон чиққан 101 ёшли италиялик отахон коронавирусни ҳам енгди

31 мар, 14:02 2 948 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Испан гриппидан ва жаҳон урушидан омон чиққан 101 ёшли италиялик отахон коронавирусни ҳам енгди Фото: Google Photos
Италиялик отахон бутун дунёни ларзага келтирган Испан гриппи пандемияси энг авжига чиққан чоғда, 1919 йилда туғилган. Ҳозирда у 101 ёшда. Расмий статистикага кўра, эндиликда у COVID-19 коронавируси юқишидан тузалиб чиққан дунёдаги энг кекса одамга айланди.

Иккинчи жаҳон урушини ҳам ўз кўзи билан кўриб, унда иштирок этган қаҳрамонимизнинг аниқ исм-шарифи ОАВларда тўлиқ айтилмаяпти. Фақат унинг Римини шаҳридан экани очиқланган холос ва қайдномаларда у ҳақида «жаноб П» деб гапирилмоқда. У етти кун аввал COVID-19’га тест топширган ва тест натижаси унинг учун мусбат кўрсаткич бериб, коронавирус юқтиргани тасдиқланган.

Шундан сўнг у Ospedale Infermi di Rimini касалхонасига ётқизилди. Римини 1918 йилги Испан гриппи пандемиясида ҳам катта жабр кўрган шаҳар бўлиб, «жаноб П» 101 йил аввалги ўша пандемиядан омон чиққан бахтли одамлардан биридир. Ўшанда, Испан гриппи пандемияси туфайли 600 минг италиялик вафот этган эди. COVID-19 ҳам Италияга жуда катта талафот етказмоқда. Лекин «жаноб П» бу сафар ҳам пандемик касалликдан тузалиб чиқди.

Италиядан келаётган хабарлар тобора қўрқинчли тус оляпти. У ерда ҳар куни бир неча юзлаб касаллар COVID-19 туфайли вафот этмоқда. Ва касаллик, асосан, 65 ёшдан юқори беморларнинг ўлимига сабаб бўлаётгани учун Италияда кекса беморларни ҳатто касалхонага қабул қилмасликкача боришга мажбур бўлишган.

«Жаноб П» ҳам коронавирус ташхиси билан касалхонага тушганда тиббиёт ходимлари унга нисбатан анчайин умидсиз эди. Лекин Римини шаҳар вице-мэри Глория Лизи бу ҳақида ҳайрат билан айтишича, «бемор жуда тез соғая бошлаган ва бу ҳамманинг оғзига тушган яхши янгиликка айланган». У яна «100 ёшдан ошган одамнинг ҳам ушбу касалдан тузалгани, ҳаммага умид бахш этди», – деб қўшимча қилди.

«Жаноб П» соғайиши билан касалхонадан уйга жавоб берилди. «Унинг оиласи уйга олиб кетар экан, ҳатто 101 ёшда ҳам келажакка умид қилиш кераклигини гўёки ҳаммага кўрсатиб қўйди. У буни уддалади», – деди яна Глория Лизи.

Албатта, умиднинг ўзи билан иш битмайди. Айниқса, атроф тўла даҳшатли манзара бўлган бугунги Италия учун. Бироқ тўлиқ исми сир қолаётган «жаноб П»нинг мисолидаги ушбу ҳикоя ҳозирги таҳликали шароитда Италияда кўпчиликка озгина бўлса-да далда берувчи, ижобий ва ҳайратланарли хабар ўлароқ пайдо бўлди.

У билан рўй берган вазиятни кўпчилик фавқулодда камёб ҳодиса деб баҳолаши мумкин. Шунга қарамай, бу ҳикоя – умид ва ишонч ҳикоясидир. У энг рутубатли ва қўрқинчли пандемия бўлиб турган бугунги мураккаб даврда ҳам одамзот сизни ҳайратлантира олишига ва кўринмас душманни яқин орада албатта енгиб чиқишимизга ишонч бағишлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 2
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар