«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:47
ЎЗO‘Z

Британиялик карантин вақтида марафон масофасини ўз уйида босиб ўтди

29 мар, 20:39 2 121 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британиялик карантин вақтида марафон масофасини ўз уйида босиб ўтди Фото: Twitter
Бугунги кунда коронавирус туфайли дунёнинг аксар давлатларида карантин жорий этилган. Дунё бўйлаб кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари бекор қилинган.

Аммо қаловини топса, қор ҳам ёнади деганларидек, лондонлик 36 ёшли Жеймс Пейж карантин вақтида ҳам севимли машғулоти билан шуғулланишнинг йўлини топди. У ўз уйининг тор ҳовлисида марафон масофасини босиб ўтди.

The Guardian нашри хабарига кўра, Жеймс коронавирус тарқалишигача аввал Лондонда, кейин Саҳрои Кабирда ўтказиладиган марафонларда қатнашишни режа қилиб бу мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўрган. Коронавирус туфайли ҳар икки мусобақа ҳам бекор қилинди. Бунинг устига, Британия ҳукумати карантин вақтида фуқароларга фақат ўз уйларидан чиқмай спорт билан шуғулланишга рухсат берган.

Бироқ Жеймс бўш келмади ва мусобақалар учун кўрган тайёргарлиги зое кетишини хоҳламай, марафонча югуришни ўз уйининг тор ҳовлисида амалга оширди. У 4 соат-у 57 дақиқада ўзининг мўъжаз ҳовлисида 873 марта айланиб, 42 километр 195 метр масофани югуриб ўтди ва ҳатто томошабинлардан саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш хайрия мақсадида уч минг фунт стерлинг йиғишга ҳам улгурди.

My story on James Page, who ran a marathon in his garden this week so his race training wouldn't go to waste https://t.co/5rChtIQby2

— Max McLean (@mxmcln) March 28, 2020

Югуриш вақтида Жеймс тиззаларини шикастламаслик ва боши айланмаслиги учун ҳар 20 дақиқада йўналишни ўзгартириб турди. Қизиғи шундаки, Жеймс марафон сўнгида финиш чизиғи лентаси ўрнига ҳожатхона қоғозидан фойдаланди ва уни йиртиб ўтди.

Жеймснинг бу ишини ҳамма ҳам олқишламади. Интернетда унга қарата қаҳр-ғазабга йўғрилган изоҳлар ҳам ёзилди. Жеймснинг ишидан ғазабланганларнинг фикрига кўра, дўконларда ҳожатхона қоғози етишмаётган бир вақтда марафончининг финиш лентаси сифатида бу «ноёб» қоғоздан фойдаланиши инсофдан эмас.

Шунингдек, байрамона кайфиятни Жеймснинг турмуш ўртоғи ҳам бироз бузди. У деворда эрининг кроссовкасидан қолган изларни кўриб, таъби тирриқ бўлган. Марафончининг айтишича, бироз ўтиб хотинининг жаҳли босилган ва деворга етказилган арзимаган зарар учун уни кечирган.

Қизиғи, Жеймс карантин даврида марафонча югурган илк одам эмас. Аввалроқ фавқулодда ҳолатлардан бошқа пайт кўчага чиқиш тақиқланган Францияда 32 ёшли фуқаро ўзининг бор йўғи 7 метрли балконида 42 километр чопиб, марафонча югуришни амалга оширгани айтилганди.

Маълумот учун, марафонча югуриш 1896 йилги илк олимпиада ўйинларидан бошлаб мусобақаларга киритилган ва анъанавий тарзда эркаклар ўртасидаги ғолиб мусобақанинг ёпилиш маросими арафасида аниқланади. Плутарх асарларига кўра, марафонча югуриш тарихи эрамиздан аввалги 490 йилга бориб тақалади. Афсонага кўра, Филиппид исмли жангчи Марафон шаҳри яқинидаги жангда греклар ғолиб бўлганини айтиш учун Марафондан Афинагача югуриб боради. Афиналикларга ғалаба хабарини етказган жангчи йўлда ҳолдан тойиб ҳалок бўлади. У югуриб ўтган масофа эса айнан 42 километр 195 метрга тенг бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар