«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 10:10
ЎЗO‘Z

Рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланилади?

29 мар, 17:30 4 155 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланилади? Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиши ҳамда рухсатнома стикери бўлмаган автомашина ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланиши ҳақида маълумот берди.

«Автотранспорт воситасидан фойдаланиш имконини берувчи стикернинг орқа томонига Адлия вазирлиги томонидан берилган махсус рухсатнома илова қилинади. Мазкур стикер бўлмаган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Бу стикер вилоятлараро ҳаракатланиш ҳуқуқини беради. Стикердан фақатгина ташкилотга тегишли бўлган автотранспортда ҳаракатланиш учун фойдаланилиши керак, ундан шахсий манфаатларда суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди», — деди ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов 26 март куни бўлиб ўтган брифингда.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланилади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссияси томонидан шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонда вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади? 29 мар, 09:30
  • Ўзбекистонда вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди 27 мар, 13:48
  • Ўзбекистонда ўзи билан совуқ қурол олиб юрувчи шахсларга жазо турлари белгиланди 10 мар, 00:12
  • Ички ишлар вазирлиги автомобиль орқа ён ойналарига парда тутилишини тақиқламоқчи 05 окт, 08:43
  • Хорижликлардан "тонировка"​ учун йиғимни ундириш тартиби белгиланди 29 ноя, 22:30
  • Қандай ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин? 08 фев, 18:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Австралиядаги дўконларда мевалардан яна игналар чиқмоқда 07 июл, 09:43 113
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди 07 июл, 09:22 125
  • Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади 07 июл, 09:00 292
  • Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди 07 июл, 08:36 361
  • Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди 07 июл, 08:13 331
  • Тўрт ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди 07 июл, 07:49 338
  • Бўстонлиқда мансабдорлар бўш турган ерга сохта ҳужжат тайёрлаб бергани учун 41100 доллар олган 07 июл, 07:30 258
  • Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган 07 июл, 07:00 212
  • Россия бош вазирининг собиқ куёви Навальнийни судга берди 07 июл, 06:30 393
  • Иккита мотор, олти ғилдиракка эга 40 йил олдинги «пойга махлуқи» (фото) 07 июл, 06:00 379
  • Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди 07 июл, 00:35 1 524
  • Қозоғистон тараққиётининг уч босқичи: Назарбоевнинг хизмати нималардан иборат? 07 июл, 00:30 452
  • Бўлимлар