«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 09:08
ЎЗO‘Z

Доктор Маримуту Надасон: «Ўзбек халқи ҳукумат атрофида жипслашиб, коронавирусни енгишига ишонаман»

27 мар, 07:50 1 103 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Доктор Маримуту Надасон: «Ўзбек халқи ҳукумат атрофида жипслашиб, коронавирусни енгишига ишонаман» Доктор Маримуту Надасон.
Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) президенти доктор Маримуту Надасон Ўзбекистон халқига мактуб йўллади.

«Қадрли дўстлар, шу кунларда бутун жаҳон коронавируснинг мисли кўрилмаган пандемиясига дуч келмоқда, у деярли барча мамлакатларга тарқалиб бўлди. Ушбу мамлакатлар халқлари вирусни жиловлаш ва йўқ қилиш йўлида курашмоқда. Барчамизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида уни тез орада енгишимиз ва ҳаёт карантиндан сўнг яна ўз изига тушиб кетишига ишонаман.

Мен 2020 йилнинг 15 – 18 январь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форумида қатнашиш учун гўзал мамлакатингизга борган ва унинг ажойиб халқи билан учрашиш бахтига муяссар бўлган эдим. Ўша форумда ўнлаб халқаро экспертлар ҳамда турли мамлакатларнинг давлат ва нодавлат истеъмолчилар ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган масалаларни муҳокама қилган эди. Ўша масалалар пировардида бутун дунёда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни яхшилашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиз.

Қайд этиш жоизки, «БМТнинг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг етакчи принциплари»дан бири «истеъмолчиларни уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига путур етказиши мумкин бўлган хавфлардан ҳимоя қилишдир». Шунинг учун Жаҳон истеъмолчилар ташкилоти коронавирусни тийиб туриш, тарқалишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш йўлида қўлидан келган барча ишларни қилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мана шу ишга ўз ҳиссасини қўшаётгани, карантин вақтида мамлакатда истеъмол товарлари нархи ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида назорат кампанияси ўтказаётгани, ўз маблағлари ҳисобидан шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиб, аҳолига тарқатаётгани ҳамда тиббиёт соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда миллий, минтақавий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида вирусни юқтирмаслик учун гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга даъват этувчи кўплаб материаллар тайёрлаб, эфирга узатаётгани ва эълон қилаётганини эшитиб, хурсанд бўлдим.

Мен Ўзбекистонга сафарим чоғида меҳмондўст ва меҳнатсевар ўзбек халқи тозалик ва тартибни қанчалик яхши кўришига шахсан гувоҳ бўлган эдим. Айни ҳол коронавирус тарқалишига ишончли тўсиқ бўлиши шубҳасиз. Ўзбеклар коронавирусни умумий саъй-ҳаракатлар билан даф қилиш йўлида ҳукумати атрофида янада жипсроқ бирлашишига ва пировардида уни енгишига ишончим комил.

Ушбу синовли кунларда ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг
», дейилади доктор Маримуту Надасон мактубида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда илк марта ёшлар иқтисодий ва бизнес форуми иш бошлади 28 фев, 21:13
  • Истеъмолчилар ҳуқуқлари энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди 31 янв, 22:14
  • Ўзбекистонда “Йил одами” деб Дубай Амири эълон қилинди 15 мар, 16:03
  • Марказий Осиё мамлакатлари президентлари Тошкентда учрашадиган бўлди 20 фев, 08:30
  • Муфтий Усмонхон Алимов Абу-Дабидаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (фото) 04 фев, 11:30
  • Туркия президенти Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримовага ҳамдардлик мактубини йўллади 06 сен, 16:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • Стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади? 02 апр, 08:47 0
  • АҚШ разведкаси Хитойда коронавирус бўйича рақамлар камайтириб кўрсатилган деб ҳисобламоқда 02 апр, 08:28 4
  • Путин Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилди 02 апр, 08:08 3
  • Мурожаатдан сўнг: минглаб фуқаролар стикер учун берган аризасини қайтариб олди 02 апр, 07:43 65
  • Коронавирусдан ўртача ўлим даражаси гриппникидан 69 марта юқори экани маълум қилинди 02 апр, 07:17 308
  • 2020 йилда киритилган энг чиройли 10 та голни томоша қилинг (видео) 02 апр, 07:07 266
  • Путин коронавирусга чалинган шифокор билан мулоқотдан кейин масофадан ишлашга ўтди 02 апр, 06:46 346
  • Johnson & Johnson коронавирусдан вакцинани 2021 йил январда чиқаришни режалаштирмоқда 02 апр, 06:23 486
  • Ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши ҳам коронавирус юқтирганлик аломатими? 02 апр, 06:00 486
  • Барчаси коронавирус ҳақида – қисқа сатрларда 02 апр, 00:30 1 100
  • БМТ коронавирус туфайли дунёнинг барча мамлакатларини мигрантлар ва қочқинларни озод этишга чақирди 02 апр, 00:10 767
  • Коронавирусни нима тезроқ ўлдиради: совунми ёки антисептик? 01 апр, 23:50 3 223
  • Бўлимлар