«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 18:48
ЎЗO‘Z

Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди

27 мар, 00:28 2 971 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди Ўзбекистон Марказий банки «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Қайд этилишича, электрон пулларнинг асосий афзалликларидан бири фойдаланувчиларга банкларда ҳисобварақ очмаган ҳолда, интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этиши ҳисобланади. «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасида Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари белгиланган.

Шунингдек, Марказий банк «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг кучга кириши муносабати билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритмоқда, жумладан, Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

Қайд этилишича, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Амалдаги низомнинг тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари ва банк пластик карталари билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги талаблари чиқариб ташланди. Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодекси талабларидан келиб чиқиб, солиқ органлари томонидан инкассо топшириқномаларини тақдим этиш тартибларига ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек олинган кредитлар қайтарилиши учун кафил бўлган субъектлардан қарздорликларни ундириш мақсадида акцептсиз тўлов талабномаси, нафақат кредит, балки унга ҳисобланган фоизларни ундириш учун ҳам тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатишини тасдиқлади 26 сен, 18:45
  • Марказий банк солиқ қарздорлигини банк карталаридан сўзсиз ундириш лойиҳасига қарши 19 дек, 20:36
  • Ўзбекистонда тилла тангаларни сотиш бўйича низом ишлаб чиқилди 20 июл, 15:26
  • Энди Ўзбекистонда хорижий электрон ҳамёнлардан тўлов қилиш мумкин бўлади 18 мая, 13:53
  • Ўзбекистон биткоин ва электрон пулларни қонунийлаштиради 21 фев, 16:02
  • Швеция электрон валюта жорий қиладиган биринчи давлат бўлиши мумкин 16 ноя, 23:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шов-шув бўлган куни Тошкентда картошкага бўлган талаб 3 баробарга ортган 31 мар, 18:18 1
  • Ҳалк ва Оскар чегара ёпилишига 11 дақиқа қолганда Хитойга киришга улгурди 31 мар, 18:02 1
  • Андижонда махсус рухсатномаларни сохталаштирган шахслар ушланди 31 мар, 17:55 27
  • Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқланди 31 мар, 17:40 758
  • Элдор Шомуродов PES 2020 да «Краснодар» тарбияланувчисига мағлуб бўлди (видео) 31 мар, 17:35 263
  • Нурмат Отабеков: «Хориждан бир ой олдин қайтганларни карантинга олиш мумкин эмас» 31 мар, 17:17 363
  • Тадбиркорга 51 млн. сўм пул маблағи ундириб берилди 31 мар, 17:13 248
  • Тошкентдаги кўп қаватли уйлар аҳолиси карантин пайти деразадан туриб концерт уюштирмоқда (видео) 31 мар, 17:02 692
  • UFC президенти Ҳабиб ва Тони ўртасидаги жанг 18 апрелда бўлиб ўтишини айтди 31 мар, 16:50 353
  • Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат» тарихий фильми трейлери эълон қилинди (видео) 31 мар, 16:33 324
  • Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида 31 мар, 16:22 396
  • Aмерикалик олимлар коронавирус ҳақидаги афсонани рад этди 31 мар, 16:05 1 801
  • Бўлимлар