«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 18:41
ЎЗO‘Z

Афғонистонда президент номидан чиқарилган сохта фармон билан 30 маҳбус озод қилинди

27 мар, 06:26 1 538 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғонистонда президент номидан чиқарилган сохта фармон билан 30 маҳбус озод қилинди Фото: PMG (архив)
Афғонистоннинг Урузғон вилоятидаги марказий турмадан президент Ашраф Ғани номидан чиқарилган сохта фармон билан 30 маҳбус озод этилди.
Бу ҳақда «Пажвок» ахборот агентлиги хабар берди.

Полиция “президент фармони” сохталигини англагач, озод этилган маҳбусларни ушлаш бўйича амалиётни бошлаган.
Таъкидланишича, бу Афғонистонда президент фармонининг биринчи сохталаштирилишидир. Фуқаролар президент фармонлари сохталаштирилаётган бўлса, унда ҳеч кимга ишонч қолмаганини айтишган.

Кўринишича, жиноятчилар Афғонистонда АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишувга биноан панжара ортида ушлаб турилган толиблар озод қилинаётганидан фойдаланиб қолишган.
Айни вақтда вилоят полицияси маҳбусларни топиб, уларни турмага қайтариш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда.

25 март куни Вардақ вилоятидаги турмадан “Толибон” аъзоси ҳисобланган 9 маҳбус озодликка чиқарилган. Улар Ашраф Ғани фармони билан озодликка чиқарилган биринчи толиблар бўлган. Озод этилганлар ҳукуматга бошқа жанговар ҳаракатларга қайтмасликка ваъда берган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бразилияда 400 маҳбус турмадан қочиб кетди 17 мар, 08:33
  • Абдулла Абдулла ўз фармони билан Ашраф Ғанининг ваколатлари муддати тугаганини эълон қилди 13 мар, 10:20
  • “Толибон” асирда ушлаб турилган аъзолари озод этилмагунча музокаралардан бош тортди 03 мар, 09:35
  • Ашраф Ғани: Афғонистон 5000 толибонни озод қилиш мажбуриятини олмайди 01 мар, 21:21
  • Афғонистонда сайлов комиссияси аъзолари ўғирлаб кетилди 30 сен, 09:40
  • Афғонистонда президент сайловлари кунида 113 та ҳужум содир этилди (видео) 29 сен, 13:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шов-шув бўлган куни Тошкентда картошкага бўлган талаб 3 баробарга ортган 31 мар, 18:18 1
  • Ҳалк ва Оскар чегара ёпилишига 11 дақиқа қолганда Хитойга киришга улгурди 31 мар, 18:02 1
  • Андижонда махсус рухсатномаларни сохталаштирган шахслар ушланди 31 мар, 17:55 27
  • Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқланди 31 мар, 17:40 758
  • Элдор Шомуродов PES 2020 да «Краснодар» тарбияланувчисига мағлуб бўлди (видео) 31 мар, 17:35 263
  • Нурмат Отабеков: «Хориждан бир ой олдин қайтганларни карантинга олиш мумкин эмас» 31 мар, 17:17 363
  • Тадбиркорга 51 млн. сўм пул маблағи ундириб берилди 31 мар, 17:13 248
  • Тошкентдаги кўп қаватли уйлар аҳолиси карантин пайти деразадан туриб концерт уюштирмоқда (видео) 31 мар, 17:02 692
  • UFC президенти Ҳабиб ва Тони ўртасидаги жанг 18 апрелда бўлиб ўтишини айтди 31 мар, 16:50 353
  • Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат» тарихий фильми трейлери эълон қилинди (видео) 31 мар, 16:33 324
  • Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида 31 мар, 16:22 396
  • Aмерикалик олимлар коронавирус ҳақидаги афсонани рад этди 31 мар, 16:05 1 801
  • Бўлимлар