«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 15:16
ЎЗO‘Z

Карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жазо чораларини назарда тутувчи қонун имзоланди

26 мар, 19:07 1 625 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жазо чораларини назарда тутувчи қонун имзоланди Фото: zarnews.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Унга кўра, амалдаги жиноят кодекси карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишда ифодаланган янги 244-5-модда билан тўлдирилди.

Эндиликда, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-моддаси таҳрири ўзгартирилган.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Туҳмат ва ҳақорат қилганлик бўйича жиноий жавобгарлик енгиллаштирилади 12 мар, 08:40
  • Рецептлар ёзиш бўйича талабларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади 05 мар, 13:44
  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритилади 07 фев, 11:53
  • Жиноят кодексидан 2та модда чиқариб ташланади 30 ноя, 09:23
  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш киритилади 26 авг, 14:55
  • Жиноят кодекси янги модда билан тўлдирилди 10 янв, 15:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Porsche харидорлари ўз автомобиллари йиғилишини кузатиши мумкин бўлди 25 мая, 14:55 0
  • Ўзбекистонлик икки божхоначида коронавирус аниқланди. Касалланиш ҳолатлари сони 3180 тага етди 25 мая, 14:22 3
  • Долларнинг расмий курси кўтарилди 25 мая, 13:59 15
  • Вазир мактаб битирувчиларига мурожаат қилди 25 мая, 13:28 179
  • Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди 25 мая, 12:33 459
  • Бу қизиқ! 17 ёшли футболчи 12 йилга футболдан четлатилди 25 мая, 11:39 569
  • Ўзбекистонда 26 май куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 25 мая, 11:34 290
  • Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди 25 мая, 10:00 598
  • 2019 йилнинг энг ишончли автомобиллари аниқланди 25 мая, 09:30 586
  • Месси 2016 йилда "Барселона"дан кетишни истаганини тан олди 25 мая, 09:00 339
  • Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими? 25 мая, 08:03 825
  • "Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!" 25 мая, 07:00 854
  • Бўлимлар